Моуриньо, Шомуродовни ўйнат! Сен ишонган юлдузлар гол уролмаяпти!

Ёзги трансферлар чоғида “Рома”нинг барча чизиқларига янги ўйинчилар олиб келинди. Айниқса, Пауло Дибаланинг келгани роса шов-шув бўлди. Римликлар учун гол уриши керак бўлган ўйинчилар – Пауло Дибала, Тэмми Абрахам ва Николо Дзаньоло жамоанинг асосий юлдузлари, Моуриньонинг мустаҳкам таянчлари ҳисобланади.

Lueotj9

Мана А Сериянинг дастлабки икки тури ўтди ҳамки, португалиялик мутахассис қадрлаган ҳужум вакилларининг бирортаси голлар ҳисобини оча олгани йўқ. Пойтахтлик “бўрилар” лига аутсайдерларидан “Салернитана” ва дебютант клуб “Кремонезе” жамоасини кичик ҳисобда мағлуб этди.

Римликларнинг жами олти очко олишини таъминлаган голлар ҳимоя вакиллари – таянч ярим ҳимоячи Брайан Кристанте ва марказий ҳимоячи Крис Смоллинг ҳисобига ёзилди.

Моуриньо ёзда “Ювентус” ва “Тоттенхэм”га бермаган Николо Дзаньоло сўнгги икки йилда учинчи маротаба оғир жароҳатланди. Энг аянчлиси, италиялик ҳужумчи аввалги икки жароҳатидан қутилганидан кейин психологик томондан тушкунликка тушган ва майдонда “қўрқиб ўйнашдан” базўр қутилганди.

Биз жуда қаттиқ қаршилик кўрсатадиган жамоага тўқнаш келдик. Ҳакамни ҳам табриклайман, ўйинни жуда зўр бошқарди.

Сен имкониятга эга бўла туриб, гол уролмасанг, қўрқув демайману, лекин муайян босим юзага келади. “Кремонезе” сўнгги 10-15 дақиқа давомида стандарт вазиятларда жуда хавфли бўлди, шунинг учун ҳам уч очкони муҳим ҳисоблайман.

Жоржиньо Вейналдум машғулотда шикастланган эди, энди  Николо Дзаньоло елкаси билан ноқулай  йиқилди. Николо биз учун муҳим ўйинчи, энди маълум муддат майдонга туша олмайди, лекин бу вазиятда йиғлаш ёрдам бермайди. Биз режалар қурамиз бироқ мураккаб вазият юзага келади. Иккита катта ўйинчини йўқотдик, уларнинг ўрнини босишга вариантимиз кам. Футболда шундай бўлиб туради.

Биз ҳимоячиларнинг голлари эвазига иккита учрашувда 1:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Дибала, Абрахам ва Дзаньоло тўп киритадиган даврлар ҳам келиб қолар, - деди Жозе Моуриньо.

“Рома” бош мураббийи яқинда Элдор Шомуродов ва Феликс Афена–Гьяннинг ўйин савияси жамоа талабига жавоб берадиган даражага кўтарилишини кутишга вақти йўқлигини таъкидлаган эди. Бироқ, Моуриньо суянаётган ўйинчилар ҳам узоқ муддатга сафдан чиқиши ва ҳар доим ҳам тўпурарлик қобилиятини намойиш қила олмаслиги мумкинлигини ҳам ҳисобга олишга тўғри келадиган кўринади.

Жаноб Моуриньо, бу кетишда кунингиз яна Элдор Шомуродовга қолиши мумкин. Шунинг учун уни ҳисобдан эрта чиқариб ташламанг. Балки, ҳужумчилар голларига починни айнан Элдор бошлаб берар. Уни бир  майдонга тушириб кўрингчи!

torino-hochet-podpisat-eldora-shomurodova_16590701132074211210

“Рома” ҳимоя чизиғи вакилларининг голлари эвазига ҳали очко йўқотмаган уч жамоадан бири бўлиб турибди. Лекин рақиблар ўз олдига А Серияда қолишни мақсад қилган аутсайдер жамоалар бўлганини унутмаслик керак.

Учинчи турда “Рома” Туринда “Ювентус” меҳмони бўлади. Ўша баҳс римликларнинг ҳақиқий кучини кўрсатиши кутилмоқда.

Жамоасига илк ғалабани келтирган футболчимиз энг зўрлар қаторидан жой олди!

Тезкор! Италия матбуоти: Шомуродов трансферига бир қадам қолди!

Премьер-лига клуби Ўруновни олиш шартини айтди!

Европа клублари назарига тушган легионеримиз яна гол уриб, жамоасини биринчи ўринга кўтарди!

Шомуродовни олишга сўнгги уриниш!

Бизда ҳам айб бор. Шаҳбоз Умаровни бошқача жазолаш керак эди!

Шомуродов Россияга қайтадими?

“Рома”: Шомуродов супертўпурар йўлини тўсиб турибди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!