“Рома” ҳужумчисини сотолмайди!

“Рома”да тўпурарлик маҳоратини намойиш қилаётган Тэмми Абрахамнинг харидорлари кўпайиб бормоқда. Англиянинг юлдузни “Манчестер Юнайтед”, “Арсенал” ва “Манчестер Сити” ўз юртига қайтармоқчи. Энди улар қаторига “ТОттенхэм” ҳам қўшилди.

“Рома” бугунги кундаги энг зўр футболчисининг трансфер нархини 120 миллион евро қилиб белгилади. Бироқ, Рим клуби раҳбарияти истаган тақдирда ҳам Тэмми Абрахамни сотиб юборолмайди.

La Gazzetta dello Sport нашрининг маълум қилишича, “Челси” билан бўлган олди-бердида римликлар 2023 йилнинг ёзига қадар англиялик ҳужумчига харидор чиқса, унинг трансферини “аристократлар” билан мувофиқлаштириши белгилаб қўйилган. Лондон клуби кўп тўп кирита бошлаган тарбияланувчисини премьер-лигадаги тўғридан тўғри рақобатчиларига бериб қўймайди, албатта.

Қолаверса, “аристократлар”да 2023 йилнинг ёзида Абрахамни 80 миллион евро эвазига қайта сотиб олиш ҳуқуқи ҳам бор. Лондонликлар аввал бошдан Абрахамнинг имкониятларини яхши билган ва ундан осонликча воз кечмайди.

0626e6aaf97c86c6b0c61095d06847f8-quality_70Xresize_1Xallow_enlarge_0Xw_835Xh_0

“Рома”га англиялик футболчи ёқмади

“Рома” мутасаддилари январь ойида “Арсенал”дан ижарага олинган Эйнсли Мейтленд-Найлсни мавсум якунлангач, ортга қайтариб юборадиган бўлди.

Англиялик ярим ҳимоячининг ҳаракатлари Жозе Моуриньога маъқул келмаган. Аслида “канонирлар” бу футболчи асосий таркибга кира олмаётгани учун уни ижарага жўнатган эди. Маълумотларга қараганда, римликлар ярим мавсум учун лондонликларга 500 минг евро ижара пули тўлаган.

Қизиғи шундаки, “Арсенал” ўтган ёзда бу футболчини 12 миллион еврога сотмаган эди. Ўшанда “Эвертон” Мейтленд-Найлсни ўз сафига қўшиб олиш учун “тўпучилар”га мурожаат билан чиққан, лекин рад жавобини олган.

24 ёшли ярим ҳимояси “Рома” сафида уч ойда тўққизта учрашувда қатнашиб, самарали ҳаракатларни амалга оширгани йўқ.

29bbb2

“Рома” икки футболчидан воз кечишга тайёр

Corriere della Sera нашрининг хабар беришича, Рим клуби ёзги трансферлар вақтида икки ярим ҳимоячи Брайан Кристанте ва Жордан Веретуни қўйиб юборишга қарор илди.

20 миллион еврога баҳоланаётган Кристантега “Милан” харидор бўляпти. Миланликлар Чемпионлар лигасининг янги мавсуми олдидан таркибни кучайтиришга қарор қилган. Аслида Брайан “Милан” тарбияланувчиси ҳисобланади.

27 ёшли футболчи фаолияти давомида “Палермо”, “Бенфика”, “Пескара” ва “Аталанта” каби жамоаларда тўп тепган.

Жорий мавсумда Кристанте 38 та учрашувда учта гол уриб, битта ассистни амалга оширди. Унинг “бўрилар” билан шартномаси  яна икки йил давом этади.

Франциялик легионер Жордан Веретуга Милан шаҳрининг иккинчи клуби – “Интер” даъвогарлик қилмоқда. Ёзда “Интер” таркибида ҳам сезиларли ўзгаришлар бўлади.

Верету “Рома”га келгунга қадар “Нант”, “Астон Вилла”, “Сент-Этьен”, “Фиорентина”да ўйнаб, катта тажриба тўплаган. Аслида бу ўйинчининг римликлар сафидаги бу мавсумдаги статистикаси ҳам ёмон эмас.

Жордан Жозе Моуриньо қўл остида жами 39 та ўйинда қатнашиб, рақиблар дарвозасини тўрт бор ишғол қилди ва жамоадошларига 9 та голли пас берди. Бу ўйинчини қўлга киритиш учун “Интер” мутасаддилари 15-20 миллион евро сарфлашига тўғри келади.

bryan-cristante-of-as-roma-celebrates-with-his-teammate-jordan-after-picture-id1235218745_s2048x2048

Шомуродов, Холанд, Обамеянг ҳаммаси бирга. Уларга ё Салоҳ ёки Мане қўшилади!

Шомуродов Голливудга боради!

Энди Шомуродовга янада қийин бўлади!

Моуриньо “Рома” эшикларини “Челси” юлдузларига очди!

“Рома”да қолмайман!

“Рома”да катта ўзгаришлар бўлади. Шомуродов ҳам кетишга тайёр!

Шомуродовга имкон борми? Моуриньо Абрахамга янги шерик танлади!

Машариповнинг жамоадоши Шомуродов ўрнини эгаллаши кутилмоқда!

Шомуродовни ўйнатмаётган Моуриньо Россия чемпионатида яна футболчи олмоқчи

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!