Энди Шомуродовга янада қийин бўлади!

Ёзда “Рома”нинг барча чизиқлари янгиланади. Моуриньо олдинги чизиқ вакилларидан фақатгина Тэмми Абрахамни олиб қолмоқчи. Англиялик ҳужумчига “Арсенал”, “Манчестер Юнайтед” ва “Челси”нинг қизиқаётганини инобатга олган римликлар унинг трансферини 120 миллион еврога баҳолаб, харидорларни қочиришга ҳаракат қилмоқда.

74693286561eacfd37bad46.89745927

Ҳужум чизиғининг қолган вакиллари – Николо Дзаньолога харидор кўп, Карлес Перес Бундеслига вакилларидан таклиф олган, Стефан Эл-Шааравининг агентлари ҳам ўз мижозига янги иш жойи қидириш билан банд.

Элдор Шомуродов борасида жим-житлик. Ҳамюртимиз Жозе Моуриньо унга кўпроқ ўйин амалиёти беришини кутмоқда.

Рим клуби мутасаддилари Жозе Моуриньо талаби билан “Валенсия”дан португалиялик ҳужумси Гонсалу Гедешни трансфер қилиш бўйича иш бошлади.   Марказ ва ҳар икки қанот ҳужумчиси сифатида ўйнай оладиган 25 ёшли футболчи жорий мавсумда 33 та учрашувда 13 та гол ва бешта ассист муаллифи бўлди.

Унинг амалдаги битими келаси йили якунланади. Агар Моурньо вакиллари уни “Валенсия” билан янги шартнома тузмасликка кўндира олса, испан клуби уни ёзда сотиб юборишига тўғри келади. Гедешнинг манфаатларини Моуриньонинг агенти Жорже Мендеш ҳимоя қилишини инобатга олсак, бу уддаласа бўладиган трансферлар қаторига киради.

Қолаверса, “Рома” учун яна бир вариант пайдо бўлди. “Ювентус” аргентиналик юлдуз Пауло Дибала билан шартнма тузмаликка қарор қилди. Туринликлар жамоада асосан ёш италиялик ижрочиларни тўпламоқчи. Асосий нишонлардан бири Николо Дзаньоло. “Рома” бу футболчини 50-70 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

“Ювентус” бу суммани пасайтириш мақсадида америкалик легинери Уэстон Маккеннини Римга жўнатмоқчи. Туринликлар бош мураббийи унинг ўрнига Артурни беришни таклиф қилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, “Рома” Дибаланинг келишини истаяпти.

Пауло Дибала “Ювентус”даги етти йиллик фаолияти давомида жами 12 та совринни қўлга киритди. Римликларга ғолиблик руҳини ўзига сингдирган чемпион ўйинчи сув ва ҳаводек зарурлиги айтилмоқда. “Рома” ҳужумида Абрахам ва Дибала тандеми тўп тепса, рақиблар анча қийналиб қолиши тайин.

9caf35690ce36b59ef69635892b643045ce69fdf7e842250297925

“Рома” ҳар қандай ҳужумчини олиши Элдор Шомуродовнинг асосий таркибга киришини янада қийинлаштириб юбориши турган гап. Элдорнинг мунтазам ўйнаш учун салоҳияти ҳам, маҳорати ҳам, истеъдоди ҳам етарли, фақат Жозе Моуриньо ҳамюртимизга нисбатан тушунарсиз муносабатини ўзгартирса ва тўлиқ ишонч билдирса бўлгани.

“Рома” футболчисини “Интер”га таклиф қилишди

“Рома” ярим ҳимоячиси Жордан Веретунинг агентлари фаол тарзда ўз мижозига янги жамоа қидирмоқда.

Маълумотларга қараганда, улар франциялик футболчининг хизматларини “Интер”га таклиф қилгани маълум бўлди.

Яқинда Жозе Моуриньо келаси мавсумда бир неча ўйинчиларга ишонч билдирмаслигини маълум қилди. Улар орасида Верету ҳам бор. Аслида португалиялик мутахассис майдон маркази вакилларидан фақатгина Лоренцо Пеллегрини унинг талабларига жавоб бера олишини айтган.

29 ёшли ярим ҳимоячи фаолияти давомида “Нант”, “Астон Вилла”, “Сент-Этьен”, “Фиорентина” каби клубларда ўйнаб, 2019 йили Римга келган. Амалдаги шартномаси яна икки йил давом этадиган ўйинчининг трансфер суммаси 20 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

veretout-1-1024x681

“Рома” Бразилиядан футболчи чақирди

Рим клуби келажак учун ёш ўйинчиларни ҳам трансфер қилишни унутаётгани йўқ. Рим клуби скаутлари назари бразилиялик Абнер Винисиус да Силва Сантосга тушди.

Абнер бирданига уч клуб –  “Гремио Баруэри”, “Можи-Мирин” ва “Понте-Прета” клублари тарбияланувчиси ҳисобланади.

Истеъдодли ҳимоячи 2019 йилнинг ёзида “Атлетико Паранаэнсе” сафига кўчиб ўтди ва бу клуб билан беш йиллик шартнома имзолади. У 2019 йили клубининг мамлакат кубогини қўлга киритишига катта ҳисса қўшани ва Бразилия терма жамоаси сафида 2020 йилги Олимпия ўйинларида ғолиб чиққанидан кейин Европа клублари эътиборига тушди.

Мутахассислар 21 ёшли футболчининг трансфер суммасини 10 миллион еврога баҳоламоқда.

abner-athletico-1605174441-51234

“Рома”да қолмайман!

“Рома”да катта ўзгаришлар бўлади. Шомуродов ҳам кетишга тайёр!

Шомуродовга имкон борми? Моуриньо Абрахамга янги шерик танлади!

Машариповнинг жамоадоши Шомуродов ўрнини эгаллаши кутилмоқда!

Шомуродовни ўйнатмаётган Моуриньо Россия чемпионатида яна футболчи олмоқчи

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Farrukh Ergashev
27/03/2022 21:23
Imkoni bo'lsa o'zingnni aynan shu jamoasa ko'rsatgin gollar urgin Mouriniyo bilib qo'ysin afsus qilsin sanga imkon bermagani uchun . Agar ja imkoni bo'lsama mayli boshqa klubda uzingni sinab ko'r lekin harakatdan to'xtab qolsa kuchli istedodli o'yinchi hisoblanasan
Mansurjon Umarbekov
27/03/2022 21:19
Xullas Eldor sur bu jamoadan