“Рома” Шомуродовни Испания грандига жўнатяпти!

Ёзги трансферлар мавсумида Элдор Шомуродовнинг бозори қайнайдиган кўринади. Чунки ҳужумчимизни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлаётган жамоалар пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлар кўпайиб боряпти.

Россия чемпионатидан кейин кучли бешлик лигаларидан А Серияга кўчиб ўтган ўзбек футболчиси Италияда ўзини кўрсата олди. Дебют мавсумида “Женоа” сингари ҳужум чизиғи кучсиз бўлган жамоада саккизта тўп киритишни уддалаган ҳамюртимизни “Рома” илиб кетди.

Жозе Моуриньо Элдорни танлаб бир зумда юлдузга айлантирди. Бироқ, тан олиш керакки, ҳамюртимизнинг хурсандчилиги узоққа чўзилгани йўқ. Моуриньо ўзи танлаган ҳужумчимизга кутилган имкониятни бергани йўқ. Асосий таркибдаги жойни Англиядан келган юлдуз Тэмми Абрахамга топширди.

74693286561eacfd37bad46.89745927

“Челси” асосий таркибга кира олмагани учун Италияга йўл олишга мажбур бўлган инглиз ҳужумчиси берилган имкониятдан жуда зўр фойдаланди. Бундан буёғига тинимсиз гол ураётган Абрахам жойини ҳеч кимга бериб қўймайди. Ҳатто Англиянинг “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” сингари грандларидан бўлаётган таклифларга ҳам эътибор бермай, Моуриньо қўл остида тўп тепишни маъқул кўрмоқда.

Элдорнинг “Рома” асосий  таркибидан жой олиш учун курашиши самарасидек кўриняпти. Европанинг бошқа клублари А Серияда иқтидорини кўрсата олган ўзбек йигитини унутиб қўймаган экан. “Севилья”, “Фрайбург”, “Лейпциг”, “Хоффенхайм” қаторига “Торино” ҳам қўшилди. Бироқ, “Рома” раҳбарияти Шомуродовдан бошқача фойдаланмоқчи.

Жозе Моуриньо анчадан бери ўз шогирдлари орасида ҳамюрти Гонсалу Гедешни кўришни истамоқда. Айни пайтда “Валенсия” шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумкор футболчининг трансфери камида 40 миллион евро туради.

Италия футболини ёритаётган  www.footballnews24.it  ва www.AsRomaLive.it  каби сайтларнинг маълум қилишича, римликлар Гедешнинг трансфер суммасини пасайтириш учун Элдор Шомуродовни Испания чемпионати вакилига таклиф қила бошлади.

Таъкидлаш жоизки, Гонсало Гедеш худди Элдор сингари чап қанот ҳужумчиси вазифасини бажариб келмоқда. Зарур пайтда марказий  ва ўнг қанот ҳужумчиси бўлиб ҳам ҳаракат қила олади.

“Бенфика” тарбияланувчиси бўлган 25 ёшли футболчи ПСЖдан ҳам фаолият олиб борган. Шунингдек, 2015 йилдан бери Португалия терма жамоаси сафида тўп тепиб келади. У мамлакати бош жамоасида шу кунга қадар 29 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини олти маротаба ишғол қилган.

Гонсалу Гедеш жорий мавсумда Элдор Шомуродовга нисбатан анча самалари натижаларни қайд этмоқда. Ҳужумкор футболчи жами 34 та учрашувда майдонга тушиб, 2565 дақиқа ҳаракат қилди ва бу вақт мобайнида ўз ҳисобига 13 та гол ва бешта ассист расмийлаштирди.

1646980591_n12eramvl5hmuiqlkqtkupsyrkskwq2xwsg6lvielg3jagxmmuvhnvofzsnqjchu

Шомуродовда ўйинлар сони Гедешникидан биттага кам бўлса-да, майдонда ўтказган умумий вақти минг дақиқадан сал ошган. Шунга қарамай, легионаримиз ўзи тўп тепган барча турнирлар – Конференциялар лигаси, А Серия, Италия кубогида номини табло ёздира олди. Элдор  тўртта гол ва бешта голли пас муаллифи бўлди.

Шу ўринда, ўз тарихида олти маротаба Испания чемпионлигини қўлга киритган ва халқаро майдонда бир неча совринлар эгаси бўлган “Валенсия” жорий мавсумда ўзи истаган даражадаги натижаларни қўлга кирита олмаётганини таъкидлаш лозим. Ҳозирча, валенсияликлар мусобақа жадвалининг ўрта қисмида бормоқда. Шундай бўлса-да, тўққизинчи ўринда бораётган жамоа Еврокубокларга чиқиш учун курашни давом эттиряпти.

Ўз навбатида, “Валенсия”да ҳужумчилар муаммоси борлигини ҳам инобатга олиш лозим. Рўйхатга киритилган олтита форварддан фақат учтаси Ла Лигада гол ура олди. Уругвайлик Макси Гомес 24 та учрашувда учта, испаниялик Уго Дуро  26 та баҳсда олтита ва бразилиялик Маркос Андре 24 та беллашувда битта гол урган холос. Асосий тўпурар вазифасини “Рома” олишга ҳаракат қилаётган Гонсалу Гедеш бажаряпти.

Демак, Элдор Шомуродов атрофидаги вазиятни кузатишда давом этамиз.

Тезкор хабар! Турин клуби асосий юлдузи ўрнига Шомуродовни олади!

Шомуродовнинг ҳаракати зўр, бироқ...

Шомуродов гол уролмаган ўйиндан сўнг Моуриньо нега узр сўради?

Шомуродовнинг устози Гвардиоладан зўр!

Шомуродовни кутяпмиз!

Шомуродов прессингни боплади, лекин...

Моуриньонинг нега жаҳли чиқди ёхуд у бугун Шомуродовни ўйнатадими?

Ўзбек легионери майдонга қайтиб, ҳаммасини жой-жойига қўйиши керак!

Ўзбек футболчисини Европада эътироф этишди

“Рома”: Бу футболчи энди ўйнамайди! Моуриньо ким ҳақида гапирди?

“Рома” ҳужумчиси бўйича кутилмаган вазият юзага келди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!