Роналду ва Шомуродов битта турнирда қатнашади!

Тез кунларда УЕФА таснифига кирувчи иккинчи халқаро турнир – Европа лигасининг гуруҳ босқич беллашувлари бошланади.

Иштирокчи жамоалар мусобақада қатнашадиган ўйинчиларни қайдномадан ўтказиб бўлди.

Халқаро турнирда бош сорвинга асосий даъвогарландан ҳисобланган “Манчестер Юнайтед” ҳам Европа лигасида тўп тепадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, манчестерликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду 20 йилдан бери илк бор Европа лигасида тўп тепади. Машҳур тўпурар бу турнирда сўнгги бор 2002-2003 йилги мавсумда қатнашиб, ўшанда “Спортинг” учун майдонга тушган. Турнир ҳам УЕФА кубоги, деб номланар эди.

Шу тариқа, португалиялик юлдузнинг Чемпионлар лигасида узлуксиз иштирок этиш бўйича 15 йиллик рекордига якун ясалади.

Қизиқ томони шундаки, “Манчестер Юнайтед” бир асрдан ошиқ тарихидаги энг сўнгги совринни айнан Европа лигасида қўлга киритган. 2017 йили Жозе Моуриньо қўл остида тўп тепган манчестерликлар УЕФАнинг иккинчи турнирида барча рақибларини ортда қолдириб, бош соврин соҳиби бўлганди.

GettyImages-687911714-1024x683

Эътиборга молик яна бир жиҳат, “Манчестер Юнайтед”га сўнгги совринни тақдим этган Жозе Моуриньо бу гал Англия клубига рақобатчига айланган. Португалиялик мутахассис жорий мавсумда “Рома”га Европа лигаси кубогини олиб берига ҳаракат қилади.

Аслида Моуриньо ҳам 2017 йилдаги муваффақиятли мавсумдан кейин ўзи ишлаган бошқа клубларда совринсиз қолаётган эди. Лекин ўтган йили “Рома” бош мураббийи сифатида УЕФА томонидан илк маротаба ташкил этилган янги турнир – Конференциялар лигасида ғолиб чиқиб, совринсиз ўтган мавсумлар сериясига чек қўйди.

Бугунги кунда Жозе Моуриньо Европа қитъаси футболига масъул ташкилот – УЕФА таснифидаги барча турнирлар – Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Конференциялар лигасида ғолиб чиққан жаҳондаги ягона мураббий ҳисобланади.

Моуриньо бошқарувидаги “Рома” олдига Европа лигасида ғолиб чиқиш вазифаси қўйилган. Лекин бу гал Бу гал вазият мураккаброқ. Чунки Европа лигасида “Арсенал”, “Манчестер Юнайтед”, “Бетис”, “Реал Сосьедад”, “Лацио”, “Ренн”, “Монако” каби жиддий рақобатчилар бор.

Португалиялик мутахассис ҳам халқаро турнирда қатнашадиган таркибни шакллантириб бўлган. Қувонарлиси, “кўҳна қитъа” майдонларидаги тўқнашувларда Элдор Шомуродов ҳам қатнашади.

Илгари Италия чемпионатида Криштиану Роналдуга қарши ўйнаган Элдор Шомуродов балки бу гал Европа лигаси португалиялик юлдуздан тўпни олиб қўяр.

volga

“Рома” Европа лигасининг “С” гуруҳидан жой олган. Плей-оффга чиқиш учун римликлар Болгариянинг “Лудогорец”, Испаниянинг “Бетис” ва Финляндиянинг ХИК жамоаси билан рақобатлашишига тўғри келади.

Жозе Моуриньо шогирдлари халқаро майдондаги юришини 8 сентябрь куни бошлайди. “Бўрилар” биринчи турни Болгарияда “Лудогорец” жамоасига қарши ўтказади.

“Рома” футболчилари Европа лигаси доирасида “Олимпико”даги дастлабки учрашувга 15 сентябрга белгиланган иккинчи турда ХИК вакилларига қарши ўйинда мезбонлик қилади.

Роналду бошчилигидаги “Манчестер Юнайтед” футболчилари “Е” гуруҳида ўйнайди. Уларга Испаниянинг “Реал Сосьедад”, Молдованинг “Шериф” ва Кипрнинг “Омония” жамоалари рақиблик қилади.

Манчестерликлар 8 сентябрь куни биринчи тур учрашувида гуруҳдаги асосий рақиб – “Реал Сосьедад” жамоасини қабул қилади.

УЕФА қоидасига кўра, гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри нимчорак финалга йўлланма олади. Иккинчи поғона соҳиблари эса Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида учинчи ўринни эгаллаган жамоаларга қарши нимчорак финал йўлланмаси учун рақобатлашади.

202957_m

Европа лигаси гуруҳларида учинчи ўринда қайд этилган клублар Конференциялар лигаси гуруҳларида иккинчи ўринни банд қилган жамоалар билан Конференциялар лигаси плей—оффига чиқиш учун ўзаро рақобатлашади.

Абрахамга хунук, Шомуродовга яхши хабар!

“Спартак” шартномадан воз кечиш учун Ўруновга қанча тўлагани ошкор бўлди!

Шомуродовни илк бор ўйнатган Моуриньо қақшатқич мағлубиятдан кейин нималар деди?

Шомуродовни олмоқчи бўлганимиз ёлғон!

Шомуродовнинг агентлари Ўруновнинг карьерасини қутқариб қолди! (фото)

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!