Шомуродов, Чемпионлар лигасига чиқа олмаслигимиз мумкин!

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо мавсум охирида кучли тўртликдан жой олиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишига ишончи комил эмас.

- Бизда ғолиблар менталитети ва кучли жамоавий руҳият бўлиши керак. Жамоада ўз ролига эга бўлмаган бирор футболчи йўқ. Ҳатто, бир неча дақиқа тўп тепган ўйинчилар ҳам жамоанинг бир бўлаги ҳисобланади.

Чемпионлар лигасига чиқиш жуда қийин масала. “Интер”, “Милан”, “Аталанта” доимо кучли тўртликка даъвогарлик қилади.

Кристанте ва Вильярнинг қачон майдонга қайтишини шифокорлар ҳал қилади. Уларда ўн кунга яқин ковид симптомлари кўрингани йўқ. Улар спорт формасини ушлаб турибди, агар тестлари тоза чиқса, ўйинларда қатнашиш имкониятига эга бўлади.

Жамоа турли қийинчиликларга дуч келганида футболчиларниннг ҳар бири майдонга чиқиб, ёрдам беришга қодир бўлиши керак. Ҳатто аввалги бешта учрашувда иштирок этмаган бўлса ҳам. Мен айнан мана шуни жамоамдан кутиб қоламан, - деди Жозе Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов интервьюлардан бирида жамоа олдига Чемпионлар лигасига йўлланма олиш ва Конференциялар лигасида ғолиб чиқиш вазифаси қўйилганини таъкидлаган эди. 

6_8

“Рома” ўзи тарбиялаган “бўри”ни ортга қайтармоқчи

“Сассуоло” ярим ҳимоячиси Давиде Фраттези ёзги трансферлар мавсумида “Рома”га қайтиши мумкин. Бу футболчи римликларнинг ёшлар жамоасида ўйнаган.

22 ёшли футболчи “Сассуоло” сафида жуда ишончли ўйин намойиш қилмоқда. Унга “бўрилар”дан ташқари “Интер” ҳам харидор бўлмоқда.

Фраттези яқинда янги агент – Беппе Ризо билан ҳамкорлик ўрнатди. Бу мутахассис истеъдодли футболчига бошқа жамоа топиб бериши керак.

Ярим ҳимоячи учун курашда “Рома”нинг имконияти “Интер”никидан юқори. Чунки улар Фраттезининг кейинги трансферидан 15-30 фоиз миқдорида улушга даъвогар. Шу боис, Фраттези римликларга анча арзонга тушади.

3224339-66004048-2560-1440

“Рома” футболчилари эҳтиёт бўлиши керак

“Рома” А Сериянинг навбатдаги учрашувини сафарда “Болонья”га қарши ўтказади. Ундан кейинги ўйин “Интер” билан бўлади ва жуда муҳим аҳамият касб этади.

“Болонья” билан баҳсда Жозе Моуриньо шогирдларидан тўрт нафари огоҳлантириш олса, миланликларга қарши тўқнашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлади. Ҳозир Жанлука Манчини, Рик Карсдорп, Брайан Кристанте ва Тэмми Абрахам ҳисобида биттадан сариқ карточка бор.

Бу футболчилар орасидан Брайан Кристанте “Болонья” билан ўйинда қатнашмаслиги мумкин. Чунки унда бир неча кун аввал ковид аниқланган эди. Ҳаммаси ўйин олдидан топшириладиган тест натижасига боғлиқ бўлади.

1634116603_abraham2

“Фиорентина” Майораль трансфери бўйича музокара бошлади

“Рома” асосий таркибига киришга қийналаётган “Реал” тарбияланувчиси Борха Майораль январда бошқа жамоага ўтиши мумкин.

Мадрид клубидан ижарага олинган испан ҳужумчисига “Фиорентина” харидор бўлмоқда. “Реал” раҳбарияти ҳам 24 ёшли футболчининг кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун уни “Рома”дан қайтариб олиб, Флоренция клубига ижарага беришни маъқул топди.

“Фиорентина” Майорални аввал ижарага олиб, кейинчалик трансферини тўлиқ сотиб олмоқчи. Улар мадридликлар талаб қилаётган 12 миллион евро миқдоридаги бадал пулини бир неча қисмга бўлиб тўлашни режалаштирган.

Борха Майораль олдида бошқа варианти ҳам бор. Унга Англия премьер-лигасидан “Кристал Пэлас” ҳам оғиз солмоқда. Улар “Қироллик клуби”га маҳоратли ҳужумчи учун 10 миллион евро тўлаш таклифи билан чиқди.

“Реал” тарбияланувчиси жорий мавсумда саккизта учрашувда қатнашиб, битта голли пас муаллифи бўлди.

1635455368_mayoral5

Кўп гол урган легионеримизнинг нархи ошди

Шомуродов энди “Барселона” тўпурари билан рақобатлашишига тўғри келади!

Ўруновни олиб, буюк футболчига айлантирамиз!

Европага йўл ёхуд Беларусдаги легионерларимиздан янгилик кутяпмиз...

Шомуродов ёки Абрахам? Моуриньо “Заря”га қарши ҳужумда ким ўйнашини айтди!

Шомуродов “Манчестер Юнайтед” футболчиси билан бирга ўйнайди

Элдор эшитяпсанми, майдонда “яхши бола” бўлиш ярамайди!

“Рома” мухлислари: Шомуродов суперфутбол қандай бўлишини кўрсатди!

Моуриньо эшитяпсанми, бу футболчи Римга бормайди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию

×