Шомуродов бу жамоани қутқаришни истамади!

Италия футболини ёритиб бораётган https://www.pagineromaniste.com  сайти Элдор Шомуродов ўзига қизиқиш билдираётган жамоалардан бирининг таклифини рад этганини ҳақида хабар тарқатди.

Аслида Шомуродовни А Серия мусобақа жадвалининг иккинчи қисмида жойлашган жамоалар – “Торино”, “Болонья”, “Кремонезе”, “Монца”, “Специя” ва “Сампдория” ўз сафига чорлаётган эди. Элдорни январда трансфер қилмоқчи бўлаётган бБу жамоалар орасида “Кремонезе”нинг имконияти юқори баҳоланаётган эди. Чунки бу клуб “Рома” билан дўстона алоқага эга ва яқинда римликлардан икки нафар футболчини трансфер қилган эди.

Италиялик инсайдер Микеле Кринителлонинг ижтимоий тармоқлар орқали тарқатган хабарда таъкидлашича, Элдор Шомуродов “Кремонезе”нинг таклифини қабул қилмаган. Манба ўзбек футболчиси “Торино”га ўтишга мойиллик билдираётгани ҳақида маълумот берган.

BIG-shomurodov-roma-yokohama-1

Таъкидлаш жоизки, “Торино” Шомуродовга қизиқаётган жамоалар орасида энг кучлиси. Туринликлар мусобақа жадвалида ҳозирча тўққизинчи ўринда бормоқда. Кейинги йилларда бу клуб Еврокубоклар йўлланмаси учун курашиб келяпти.

“Кремонезе” жамоаси эса ҳали А Серияга тўлиқ мослашиб улгурганига йўқ. Жорий чемпионатда 15 та учрашувда иштирок этган бу жамоа бирор маротаба ғалаба қозонишни уддалай олмади. Улар атиги етти очко билан 18-поғонада қайд этилган ва келаси ярим йилни юқори дивизиондаги жойини сақлаб қолиш учун сарфлайди.

Бундан ташқари, “Кремонезе” ҳужум чизиғи кучсиз бўлган икки жамоадан бири. Бу клуб футболчилари мавсум бошидан бери атиги 11 та тўп киритган.

Элдор Шомуродовга оғиз солаётган жамоалардан яна бири мусобақа жадвалида хавфли ҳудудга тушиб қолган.  “Сампдория”  фақат битта ғалаба  ва учта дуранг билан 19-қаторда қайд этилган. Генуяликлар чемпионат бошидан бери атиги олтита гол ургани бу жамоа ҳужум чизиғида катта муаммолар борлигидан далолат беради.

“Специя” ва “Монца” хавфли ҳудуддан унчалик узоқлашгани йўқ. Бу жамоаларнинг ҳам олдинги чизиғидаги самарадорлик анча паст.

“Рома” раҳбарияти яқинда “Будё-Глимт” ҳужумчиси Ола Сольбаккеннинг трансферини ижобий ҳал қилди. Шундан сўнг, клуб мутасаддилари Элдор Шомуродов билан хайрлашишга тайёр эканликларини билдиришди.

Шомуродов яхши спорт формасида бўлишига қарамай, Жозе Моуриньо расмий учрашувларда Тэмми Абрахам, Пауло Дибала, Андреа Белотти, Николо Дзаньолодан фойдаланмоқда. Шу боис,ҳужумчимиз деярли ўйин амалиётисиз қолган.

Янги мавсумда Элдор атиги саккиз маротаба майдонга тушиб, жами икки соатдан кўпроқ тўп тепди ва ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.

NuEHKjrHYqegNf7

“Рома” билан 2026 йилнинг 30 июнига қадар давом этадиган шартномага эга футболчимизнинг трансфер суммаси 7 миллион еврони ташкил қилади. Бироқ, римликлар уни ёзда “Болонья”га 10 миллион еврога қўйиб юбормаган эди.

Corriere dello Sport: Моуриньо Шомуродов “Рома”га келишини билмаган!

“Рома” Шомуродов вазиятига ойдинлик киритди!

Шомуродов учун курашда асосий фаворит номи аниқ бўлди

"Рома"ни қутқарган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Вазият Шомуродов истагандек эмас!

Шомуродовнинг голи “Рома”ни мағлубиятдан қутқарди. Энди Моуриньонинг муносабати ўзгарадими?

Ўрунов жамоасиз қолганининг ҳақиқати очилди!

Шомуродов ва Абрахамдан кейин Дибала ҳам “Рома”дан кетадиган бўляпти!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!