Шомуродов Моуриньога кўрсатиб қўйиши керак! Учта нуфузли нашр Элдорнинг асосий таркибда ўйнашини ёзди
Бугун тунда – Тошкент вақти билан 01:00да “Рома” футболчилари “Олимпико” стадионида В Серия вакили “Лечче”ни қабул қилади.
Шу тариқа, “бўрилар” 100-маротаба ташкил этилаётган Италия кубогидаги юришини бошлайди. Рим клуби бу совринни шу пайтгача қадар тўққиз марта қўлга киритган ва бу кўрсаткич бўйича мусобақада 14 бор ғолиб чиққан “Ювентус”дан ортда холос.
Италиянинг футболни ёритувчи энг нуфузли нашрлари Жозе Моуриньо бир неча соатдан кейин старт оладиган ўйинга қайси футболчиларни тушириши ҳақида фикр юритиб, ўзларининг тахминий таркибларини тузиб чиқмоқда.
Умумий ҳолатда, дарвозабон ўзгаришсиз қолади ва Руй Патрисио ҳар доимгидек ўз ўрнида бўлади. Ҳимоя маркази Рожер Ибаньес ва Мараш Кумбулладан таркиб топади. Улар атрофини Матиас Вина, Рик Карсдорп ва Эйнсли Мейтленд-Найлс эгаллаши кутилмоқда.
Таянч зонани қўриқлаш Брайан Кристанте ва Сержиу Оливейрага топширилади. Ҳужум ташкил қилиш вазифаси Генрих Мхитарян ва уни қўллаб-қувватлаш Карлес Пересга юкланади.
Ҳужумда доимий тўпурар Тэмми Абрахам ва Моуриньога нималарга қодирлигини кўрсатиб қўйиши лозим бўлган Элдор Шомуродов ўйнаши тахмин қилинмоқда.
Қуйида Италиянинг еттита нуфузли нашри танлаган тактик схема ва тахминий таркиб билан танишиб олишингиз мумкин бўлади. Улардан учтаси Элдор Шомуродовнинг илк дақиқалардан майдонга тушишига ишонч билдирган.
GAZZETTA DELLO SPORT (4-2-3-1): Руй Патрисио; Рик Карсдорп, Рожер Ибаньес, Мараш Кумбулла, Матиас Вина; Сержиу Оливейра, Брайан Кристанте; Карлес Перес, Генрих Мхитарян, Феликс Афена-Гьян; Тэмми Абрахам.
CORRIERE DELLA SERA (4-2-3-1): Руй Патрисио; Рик Карсдорп, Рожер Ибаньес, Мараш Кумбулла, Эйнсли Мейтленд-Найлз; Сержиу Оливейра, Брайан Кристанте; Карлес Перес, Генрих Мхитарян, Феликс Афена-Гьян; Элдор Шомуродов.
IL MESSAGGERO (4-2-3-1): Руй Патрисио; ; Рик Карсдорп, Рожер Ибаньес, Мараш Кумбулла, Эйнсли Мейтленд-Найлз Сержиу Оливейра, Брайан Кристанте; Карлес Перес, Генрих Мхитарян, Феликс Афена-Гьян; Тэмми Абрахам.
IL TEMPO (4-2-3-1): Руй Патрисио; ; Рик Карсдорп, Рожер Ибаньес, Мараш Кумбулла, Эйнсли Мейтленд-Найлз Сержиу Оливейра, Брайан Кристанте; Карлес Перес, Генрих Мхитарян, Феликс Афена-Гьян; Тэмми Абрахам.
LEGGO (4-3-3): Руй Патрисио; Рик Карсдорп, Жанлука Манчини, Рожер Ибаньес, Матиас Вина; Сержиу Оливейра, Генрих Мхитарян, Брайан Кристанте; Феликс Афена-Гьян, Тэмми Абрахам, Николо Дзаньоло.
CORRIERE DELLO SPORT (4-2-3-1): Руй Патрисио; Рик Карсдорп, Рожер Ибаньес, Мараш Кумбулла, Эйнсли Мейтленд-Найлз; Сержиу Оливейра, Брайан Кристанте; Карлес Перес, Элдор Шомуродов, Феликс Афена-Гьян, Тэмми Абрахам.
IL ROMANISTA (4-2-3-1): Руй Патрисио; Рик Карсдорп, Рожер Ибаньес, Мараш Кумбулла, Матиас Вина; Брайан Кристанте, Сержиу Оливейра; Николо Дзаньоло, Генрих Мхитарян, Элдор Шомуродов; Тэмми Абрахам.
Ушбу учрашувда ғолиб чиққан жамоа Италия кубогининг чорак финалида “Интер” билан куч синашади. Миланликлар нимчорак финалда “Эмполи” футболчилари устидан 3:2 ҳисобида зафар қучди.
Шомуродовга яхши хабар!
Шомуродов олдида янги синов, балки энди иши юришар?
Моуриньо авжида. У яна бир футболчига чиқиш эшикларини кўрсатди!
Расман: Шомуродовнинг собиқ жамоаси “Рома”дан футболчи олди
“Рома” ҳужумчидан воз кечиб, янги футболчи трансферини эълон қилди!
Моуриньо шогирдларини кечирмади. “Рома” асосий таркиб ўйинчиларидан воз кеча бошлади!
“Рома”да яхши янгилик!
“Ювентус” “Рома” ҳужумидан футболчи олади. У ким экан?
Фикрлар