Шомуродов “Наполи”га қарши ўйиндан олдин нималар деганини биласизми?

“Специя”га кўчиб ўтган Элдор Шомуродов “Наполи”га қарши дебют учрашувидан бир неча дақиқа олдин Sky Sport нашрига қисқа интервью берди.

eldor-shomurodov-acspezia-427204

- Мен тайёрман. Илк дақиқалардан майдонда ўйнашни соғингандим. Гол уришни истайман. Лекин биринчи ўринда жамоамга ёрдам беришим керак.

Мистер Готти билан гаплашдим. У менга айтган асосий гап, биз бир оила эканимизни ва бу жуда муҳим омиллигини таъкидлагани бўлди, - деди Элдор Шомуродов.

Маълумки, “Рома”да ўйин амалиёти берилмаган Элдор Шомуродов  қишки трансферлар ойнаси ёпилиши арафасида “Специя”га кўчиб ўтди. Рим клуби ўзбек ҳужумчисини мавсум охирига қадар ижарага берди. Бу муддат учун “Специя” 1,5 миллион евро тўлайди.

“Специя”да Шомуродовнинг трансферини тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи йўқ. Мавсум якунланиши билан ҳужумчимиз яна пойтахтга қайтиши белгиланган.

Лука Готти жамоасида легионеримиз 14-рақамни танлаган.

“Специя” Шомуродовнинг А Сериядаги учинчи жамоаси. 2020 йилнинг октябрида Россия Премьер-лигаси вакили “Ростов”дан “Женоа”га 9 миллион евро эвазига кўчиб ўтган ҳужумчимиз Генуя клубида бир мавсум ўйнади.

Бу муддат ичида жами 32 та учрашувда қатнашиб, саккизта гол ва иккита ассист қайд этди. 2021 йилнинг ёзида ЖОзе Моуриньо “Рома”ни қабул қилиб олгач, таркибда ўзгаришлар қилди. Ўзгаришлар жараёнида римликлар “Женоа”дан Элдор Шомуродовнинг трансферини амалга оширди.

“Рома” ўзбек ҳужумчиси учун 18 миллион евро тўлади. Ҳали ҳеч бир ўзбек футболчиси бу қадар катта суммага трансфер қилинмаган эди.

Элдорнинг “Рома”даги фаолияти кўнгилдагидек бошланди. Бироқ, кейинчалик Римдаги илк мавсум ўрталарида Жозе Моуриньо “Ювентус”дан учралган мағлубият айбини Элдор Шомуродовга тўнкади.

Шундан кейин футболчимизнинг ўйин амалиёти  кескин камайиб кетди. Жорий мавсумда эса, португалиялик мураббий ярим мавсум давомида Элдорни жами 151 дақиқа ўйнатди, холос.

27 ёшли ҳужумчи ўйин амалиётига эга бўлиш учун “Рома”ни тарк этишига тўғри келди. “Специя”даги ярим мавсум терма жамоамиз сардори учун янги синов ҳисобланади. Кучли бешлик чемпионатларидаги фаолиятининг қандай давом этиши ижара муддатида қайд этадиган кўрсаткичларига боғлиқ.

Шомуродов “Рома”да бир ярим мавсум давомида жами 48 та учрашув ўтказиб, олтита гол ва яна шунча ассист муаллифи бўлди. Жамоа билан УЕФА томонидан илк маротаба ўтказилган Конференциялар кубоги ғолиби бўлди.

SwtRlseu1cJjfpWto3cWqlNOXG1aNGjx

Энди Шомуродовнинг “Специя”даги фаолияти Рим клубидагидан анча самарали бўлишига умид қиламиз. Чунки Лука Готти Жозе Моуриньодан фарқли ўлароқ, Элдор Шомуродовга бошланғич таркибнинг асосий ҳужумчиси сифатида муносабат қилмоқда ва катта ишонч билдираётганини алоҳида таъкидлади.

Шомуродов А Сериянинг энг зўр тўпурари билан тўқнашади!

Шомуродов буни ҳазил, деб ўйлади!

Агент: Шомуродовга Италия, Испания, Германия ва Англиядан таклифлар бор, лекин...

Тезкор: Бобур Абдухолиқов Беларусь чемпиони, деб эълон қилиниши кутилмоқда!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!