Шомуродовни дарров “катта жанг”га ташлашади!
Элдор Шомуродовнинг янги жамоаси “Специя” А Сериянинг мусобақа жадвалида жуда ноқулай позицияда жойлашган.
Лука Готти шогирдлари 20 та учрашувдан 18 очко жамғарган ҳолда, 17-ўринда турибди. Кейинги уч поғона қуйи лигага тушиб кетадиган жамоалар ўрни ҳисобланади. Бир қатор пастда жойлашган “Верона” билан орадаги фарқ беш очкони ташкил қилмоқда.
21-турда “Специя”ни жиддий рақиб – мусобақа жадвалида ҳаммани ортда қолдириб кетган “Наполи” бўлади.
Бу баҳс 5 февралга мўлжалланган. Элдор Шомуродов айнан мана шу баҳсда жамоа мухлислари кўз ўнгида янги клубида дебютини нишонлайди.
La Gazzetta dello Sport газетаси Лука Готти бошчилигидаги мураббийлар штаби легионеримизни дарров “катта жанг”га ташлашга қарор қилгани ҳақида ёзди. Чунки “Специя”да жароҳатлар билан боғлиқ юзага келган вазият бош мураббийни шунга мажбур қилмоқда. Асосий таркибнинг етти нафар футболчиси сафдан чиққани. Улар уч нафари – асосий тўпурар Мбала Нзола, ярим ҳимоячилардан Виктор Коваленко, Симон Журковски, Симон Бастоне ҳужумни қўллаб-қувватловчи футболчилар ҳисобланади.
Мана шу вазият инобатга олиниб, “Наполи”га қарши баҳсда олдинги чизиқда Элдор Шомуродовга етакчилик вазифаси юкланди.
“Наполи”га қарши учрашув “Специя” уй учрашувларини ўтказадиган “Альберто Пикко” стадионида бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 16:30 да бўлади.
“Специя” трансфери ўхшамади
“Специя” асосий таркибда ўйнатиш учун “Рома”дан Элдор Шомуродовни олиб келганидан кейин жамоа ҳужумчиси Даниэле Верде ўзига бошқа иш жойи қидиришга қарор қилганди.
26 ёшли футболчи аслида “Рома” тарбияланувчиси ҳисобиланади. Пойтахт клубида асосий таркибга киришга қийналгани боис, бир неча мавсум “Фрозиноне”, “Пескара”, “Авеллино”, “Верона”, “Вальядолид” жамоаларида ижарада ўйнаган.
Грециянинг “АЕК Афина” жамоаси уни 2019 йили трансфер қилди, бироқ ҳужумчи икки йилдан кейин тўлиқ Италияга қайтди ва шундан бери “Специя” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Вердега тўрт таклиф келиб тушди. Италиядан “Сассуоло” ва “Верона”, Испаниядан “Сельта” ва “Вальядолид” ҳар икки қанотда ўйнай оладиган футболчини ўз сафига чорлади.
Лекин Шомуродов қишки трансфер ойнасининг сўнгги кунлари олиб келингани боис, Верденинг агентлари уни янги жамоага жойлашга улгурмади. Энди Даниэле асосий таркибга кириши учун янада кўпроқ тер тўкишига тўғри келади.
“Специя”да йўқотиш
А Сериянинг 20-турида жароҳат олиб, майдонни 17-дақиқада тарк этишга мажбур бўлган Виктор Коваленко бир неча ҳафта футболдан четда юрадиган бўлди.
Аслида украиналик футболчи октябрь ойидан бери энди майдонга қайтган эди. Бироқ, “Болонья”га қарши ўтказилган баҳс ҳужумкор футболчига қимматга тушди.
Ўтказилган тиббий текширувлар Коваленконинг ўнг оёқ мушаклари шикастланганини кўрсатди. Энди футболчи махсус дастур асосида жароҳатидан тикланишга ҳаракат қилади.
26 ёшли футболчи жорий мавсумда жами ўнта учрашувда майдонга тушди, лекин самарали ҳаракатларни амалга ошира олгани йўқ.
Виктор Коваленко “Шахтёр” тарбияланувчиси ҳисобланади. 2021 йилдан бери “Аталанта” ўйинчиси. “Специя” истеъдодли ярим ҳимоячини икки мавсумдан бери ижарага олиб ўйнатмоқда.
Шомуродов энг қиммат футболчилар қаторида!
Агент: Ўруновга аввал 5 минг, кейин юз минглаб доллар тўлашди
Тезкор: Бобур Абдухолиқов Беларусь чемпиони, деб эълон қилиниши кутилмоқда!
Игорь Сергеев фаолиятини қаерда давом эттириши ҳал бўлди!
Ўруновни пул “синдирди”!
Фикрлар