Шомуродовнинг захирада ўтиргани ёмон алам қиляпти!

“Рома”нинг 2021 йилдаги сўнгги голини уриш Элдор Шомуродовга насиб қилди. Афсуски, ҳамюртимизнинг А Сериядаги иккинчи голи римликларга ғалаба келтиргани йўқ, аксинча, Моуриньо шогирдлари нисбатан кучсиз рақиб билан очко бўлишишга мажбур бўлди.

Италия мухлислари қизиққонлиги, талабчанлиги ва ҳиссиётларга берилиши билан ажралиб туради. “Сампдория” билан бўлган учрашувдан кейин “Рома” тарафдорлари клубнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ўйин таассуротлари, футболчиларнинг хатто-ҳаракатларига ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.

Аввалроқ, “Рома” ишқибозларининг Элдор Шомуродовнинг ўйинга билдирган муносабатларининг биринчи қисмини эълон қилган эдик.

Учрашув муҳокамаси ва римликларнинг голига муаллифлик қилган ўзбек ҳужумчиси берилаётган баҳолар ҳали тўхтагани йўқ. Эътиборингизга “Рома” мухлисларининг Шомуродов ҳақидаги комментларининг иккинчи қисмини ҳавола этамиз.

1628399027_yai

Luigi Valentini:

Шомуродов жамоага фойда келтиришга қодирлигини яна бир карра исботлаб қўйди. “Женоа”нинг собиқ ҳужумчиси учун генуяликларнинг ашаддий рақиби – “Сампдория”га гол уриш шараф ҳисобланади.

Бундан ташқари, Элдор Моуриньо тақдим этаётган ўйин вақтидан анча кўпига лойиқ.  Кейинги учрашувларда унга кўпроқ имконият беришларига умид қиламан.

Paul Frangi:

Кейинги тўқнашувларда Шомуродовнинг ўйинини кўришга қизиқяпман. Захирадан ўйинга қўшилиб, зўр ўйнаяпти. Олдиндаги учрашувда Тэмми Абрахам ўйнамаса керак. Элдор бошланғич таркибда ҳам фойда келтира олишини яна бир бор кўрсатиб қўйиши керак.

Marc Zoro:

Шомуродов “Женоа”да ўйнаганида ҳам ўз вақти ва имконини кутишга қодирлигини намойиш қилган эди. Ўшанда ҳам уни захирага ўтқазиб қўйишган, у эса бошқалар ўрнига майдонга тушиб ҳам гол уришни уддалаган эди. Шунинг учун ҳам мен Шомуродовни трансфер қилганимизда хурсанд бўлгандим. У ишончли ҳужумчи ва ҳеч қачон панд бермайди!

2081786f14e18548e1fefb5bfc1b0641

Gianni Graziani:

Шомуродовдек ҳужумчини захирада олиб ўтиришгани ёмон алам қиляпти. Бу кўп жиҳатдан клубнинг америкалик хўжайинларининг танловига боғлиқ масала. Шунинг учун бошланғич таркибда доим Абрахам ўйнаяпти. Уни ўрнига Афена-Гьян чиқадиган бўлди. Ҳеч қайсиси гол ура олмаганидан кейин Элдорни майдонга туширишмоқда. Шомуродов эса захирадан ўйинга қўшилиб ҳам тўп киритяпти.

Elisa Victoria (Gianni Graziani фикрига жавобан):

“Рома”га эгалик қилувчи Фридкинлар оиласи Тэмми Абрахамга 40 миллион евро сарфлагани учун ҳам айнан англиялик ҳужумчи майдонда илк дақиқалардан ўйнаяпти.

Patrick Qumpita:

Абрахамни захирага олишаётганда “Энди ҳужумда ким ўйнайди?”, деб хавотирга тушиб қолдим. Элдор чиқди ва бу саволга бир пасда ўз голи билан жавоб берди.

Luca Occhionero:

Шомуродов жуда ҳаракатчан ҳужумчи. Шу хусусияти менга доим ёққан. Ҳатто “Женоа”да ўйнаган пайтида ҳам. Гол урган вазиятда Элдорнинг пасини рақиб қайтариб қолди, лекин ўзбек ҳужумчисининг ўзи тўпни эгаллаб олиб, дарров дарвозага зарба бериб, тўпни тўрга жойлади. Элдор доим ҳужумкорликни кучайтира олади.

Giuseppe Partenopeo:

Шомуродов ҳисобида гол+пас тизимида 8 балл бор. Жорий мавсумда у атиги 869 дақиқа ўйнади холос. Тэмми Абрахам 1875 дақиқада 15 очко тўплади. Шунга қарамай, асосий таркибда инглиз футболчиси ўйнайди. Чунки у қиммат туради ва Англия премьер-лигасидан келган, деган номи бор!

1-70

Шомуродовни кўпроқ ўйнатинг, мухлислар ҳақиқий футболдан баҳра олсин!

Жароҳатдаги Абрахам таркибдаги жойини гол урган Шомуродовга бермоқчи эмас!

Моуриньо кутмаган вазият: “Рома”нинг легионер ҳужумчиси январда кетади!

Россия клуби Ўруновни трансфер қилишга ўйланиб қолди!

Ўзбек легионери катта суммага трансфер қилинади!

Шомуродов шошилмаса бўлмайди!

 Шомуродовнинг ҳисоби бўш...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!