"Сити"нинг янги футболчиси клуб қароргоҳига етиб келди

Бир неча кун аввал, "Манчестер Сити" билан келишиб олган Рубен Диаш бугун клуб қароргоҳига етиб келди.

23 ёшли ҳимоячи жамоа учун тиббий кўрикдан ўтади ва "шаҳарликлар" билан расман шартнома имзолайди. Унинг учун "Сити" 68 млн евродан воз кечган эди.

Диаш ўтган мавсум "Бенфика" таркибида 49 ўйинда иштирок этиб, 3 бор рақиблари дарвозасига йўл топа олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!