Тезкор: Машарипов Россияга бормайди, Жалолиддин бошқа клуб топди!
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг тажрибали ўйинчиларидан бири Жалолиддин Машарипов яқиндагина Саудия Арабистонининг машғур клубларидан “Ан-Наср” билан шартномасини бекор қилганидан бери вақтинча жамоасиз юрибди.
Ҳужумкор футболчимизга Россия Премьер-лигаси вакили Москванинг “Локомотив” жамоасидан қизиқиш бўлган ҳақида хабарлар тарқалган эди.
“Спорт Экспресс” нашри маълумотни аниқлаштириш учун футболчимизнинг агенти Рўзимурод Усмоновга боғланди. Суҳбат чоғида агент “Локомотив” томонидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинчисига қизиқиш бўлганини тасдиқлади.
- Ҳақиқатан, Машариповга “Локомотив”дан қизиқиш бўлди. Лекин бу клубда бошқа позицияларни кучайтириш ғояси устувор экан.
Айни пайтда Россиядаги вариантларни кўриб чиқмаяпмиз. Тез орада Машариповнинг янги жамоаси ҳақида янгилик эълон қилинади, бироқ бу жамоа Россия Премьер-лигасидан эмас, - деди Рўзимурод Усмонов “Спорт Экспресс” нашрига.
Жалолиддин Машарипов “Пахтакор”нинг энг иқтидорли тарбияланувчиларидан ҳисобланади. Ҳужумкор футболчи 2013 йили “шерлар”нинг асосий таркибига қабул қилинган.
Бир неча позицияда ўйнай оладиган футболчи 2017 йили бир мавсум Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилди.
Машарипов 2021 йилнинг бошида легионер мақомини олди. У Саулия Арабистонининг “Ан-Наср” жамоаси билан шартнома тузди. Саудияликлар ҳамюртимизни ярим йилга Бирлашгарн Араб Амирликларининг “Шабаб Ал-Аҳли” жамоасига ижарага берди.
Кейин Машарипов икки йил давомида “А-Наср” учун тўп тепди. Ҳамюртимиз риёдликлар сафига Криштиану Роналду келиб қўшилганидан кейин португалиялик юлдузга ўзининг 7-рақамини бергани билан мухлису мутахассислар эътиборини қозонди.
Саудияликлар 2023 йилнинг ёзида Европадан машҳур ўйинчиларни олиб келди. Саудия Арабистони лигасида легионерларга қўйилган чеклов туфайли Жалолиддан Машарипов клуб билан шартномасини бекор қилишига тўғри келди.
Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон, Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Саудия Арабистони клублари учун жами 274 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 47 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 77 та голли пас узатган.
Шунингдек, 29 ёшли футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоасида 2016 йилдан бери муваффақиятли тўп тепиб келмоқда.
Халқаро майдонда ҳозиргача жами 52 та учрашув ўтказган Жалолиддин Машарипов Туркманистон, Яман, Жанубий Судан, Уганда, Шри-Ланка, Таиланд терма жамоалари дарвозасига биттадан тўп киритган бўлса, Сингапур ва Ўмон футболчиларига қарши баҳсларда дубл қайд этган.
Файзуллаевнинг ЦСКАда ҳурмати ошиб кетди
Ўзбек легионерига машҳур мураббий ҳам тан берди!
Легионер мана шундай бўлади: Зўрлигини исботлаш учун Файзуллаевга 45 дақиқа кифоя қилди!
Ўзбекистон ва Россия тўқнашувида олтита гол бўлди
Шомуродовни уйғотиб қўйинглар...
Фанатлар Шомуродовдан нимани талаб қиляпти?
Шомуродовдан қандай қилиб максимум фойда чиқариш мумкин?
Фикрлар