Тезкор! Россия клуби ўзбек футболчисини трансфер қилиши кутиляпти

Россия Премьер-лигасида “Нижний Новгород” шарафини бир мавсумдан бери ҳимоя қилаётган Иброҳимхалил Йўлдошев жамоасини ўзгартириши кутилмоқда.

Тарқатилаётган хабарларга кўра, ўзбек ҳимоячиси Қозоннинг “Рубин” клубига идарага берилади.

Wq1uEnuTnaM

Иброҳимхалил Йўлдошев “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўзбекистондаги фаолияти давомида “Пахтакор”дан ташқари бир йил “Бунёдкор” клубида ҳам ўйнаган. Чап қанот ҳимоячиси Суперлигада “Пахтакор” сафида 18 та учрашувда иккита тўп киритган, “Бунёдкор” таркибида 22 маротаба майдонга тушиб, битта гол муаллифи бўлган.

“Нижний Новгород” 2021 йилнинг августида Иброҳимхалилни “Пахтакор”дан трансфер қилган ва футболчи учун 250 минг евро тўлагани қайд этилган.  

Йўлдошев Россия Премьер-лигасида “Нижний Новгород” учун жами 49 та учрашувда майдонга тушиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари, рақиблар дарвозасини уч маротаба ишғол қилишни уддалаган ҳамда жамоадошларига тўртта голли пас узатган.

Трансферларга ихтисослашган https://www.transfermarkt.world сайтида Иброҳимхалил Йўлдошевнинг “Нижний Новгород” билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнигача давом этиши белгиланган.

Таъкидлаш жоизки, Иброҳимхалил Йўлдошев бу  мавсум асосий таркибга киришга қийналмоқда. Премьер-лигада еттита учрашувдан учтасида қатнашиб, атиги 83 дақиқа ҳаракат қилди холос.

Йўлдошев “Рубин” клубига кўчиб ўтса, қозонликлар таркибидаги учинчи ўзбек футболчиси бўлади. Маълумки, бу жамоада ҳимоячи Рустам Ашурматов ҳамда истеъдодли ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев жорий йил бошидан бери тўп тепмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу футболчиларимизнинг аксарияти Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод ўйинчилар ҳисобланади.

Рустам Ашурматов мамлакатимиз бош жамоаси сафида 2017 йилдан бери жами 24 та учрашувда қатнашган.

Умарали Раҳмоналиев ҳали миллий терма жамоада расмий дебютини ўтказмаган бўлса-да,  Ўзбекистон ёшлар терма жамоаларида ўйнаб, тажриба ва маҳоратини ошириб келяпти.

Иброҳимхалил Йўлдошев ҳам ёшлар, ҳам миллий терма жамоадаги ўйинларда қатнашиб келяпти. Бош жамоамизда 2020 йилда дебютини нишонлаган ҳимоячи ҳозиргача 16 та ўйин ўтказиб, битта гол ҳам урган.

9d017088-429a-4dc7-a657-aac4d1975b41

Агар Иброҳимхалил “Рубин”га ўтадиган бўлса, “Нижний Новгород”да битта легионеримиз – Руслан Жиянов қолади. 22 ёшли ҳужумчи ҳали Премьер-лигада дебют қилгани йўқ. Лекин Россия кубогида битта учрашувда захирадан майдонга тушиб, ўн бир дақиқа ўйнади.

Воқеалар ривожланишини ва трансфер маълумотлари расман тасдиқланишини кутамиз!  

Ўзбек футболчилари машҳур дарвозабонни бездириб қўйди

Ўзбекистоннинг голлари мексикаликларни қаттиқ хавотирга солиб қўйди

“Барса” юлдузи нега Мессининг эмас, Шомуродовнинг севимли рақамини танлади?

Шомуродовга ёрдам керак!

Ўзбекистон ва Россия тўқнашувида олтита гол бўлди

Шомуродовни уйғотиб қўйинглар...

Италиялик мухлислар Шомуродовни муҳокама қилмоқда: яхши гап ҳам, танқид ҳам етарли!

Ҳусанов жамоаси ҳақида ҳайратланарли факт!

Шомуродов трансфери ўзини оқлайдими?

Фанатлар Шомуродовдан нимани талаб қиляпти?

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
A A A A A
15/09/2023 20:36
Узбек футболчилари чет эл жамоаларида захирада колиб кетишларини сабабини ким урганади?
&
nawruz.eshmurodoff2017@gmail.com
15/09/2023 07:37
Россия клублари би тийинга қиммат. Ундан кўра бошқа чемпионатларга борган маъқул. Улар ҳеч бир еврокубокларда қатнаша олмайди.