“Барса” юлдузи нега Мессининг эмас, Шомуродовнинг севимли рақамини танлади?

“Барселона” ёзги трансферлар мавсумининг охирида ўзи истаган футболчи - португалиялик юлдуз Жоау Феликсни ўз сафига қўшиб олди.

Аслида Мадриднинг “Атлетико” жамоасига тегишли бўлган ҳужумкор футболчи Каталония клубига кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага берилди.

1693646836_img_20230902_132343_777

Жоау Феликс Испания чемпионатидаги энг қиммат трансферлардан бири ҳисобланади. Мадридликлар 2019 йили бу футболчи учун 126 миллион евро сарфлаган.

Кейинчалик Феликс ўзини етарли даражада кўрсатма олмади. Қолаверса, бош мураббий Диего Симеоне  билан муносабати бузилди. Ўтган мавсумни “Челси”да ижарада ўтказган ўйинчи бу гал ўзига яна бошқа жамоа топишга мажбур бўлди.

Ниҳоят, 23 ёшли ҳужумчи ўзи истагидек “Барселона” футболчисига айланди. Яқинда каталонияликларнинг янги ўйинчилари ўзларига рақам олди. Жоау Феликсда бир пайтлар Лионель Мессига тегишли бўлган 10-рақамни олиш варианти бор эди.

Ансу Фати “Брайтон”га ўтиб кетганидан кейин афсонавий рақам бўшаб қолган эди. Бироқ, Жоау Феликс бу рақамни олишга ботина олмади. Маълумотларга қараганда, португалиялик ўйинчи 10-рақам туфайли ҳамманинг диққат марказида ва кучли босим остида қолишни истамаган.

Бундан ташқари, Жоау Феликс “Барселона” мухлислари 10-рақам туфайли уни Лионель Месси билан таққослашларидан қочди. Шу боис,  у ўзига 14-рақамни танлади.

892f3f0185598b278e184f4323c80f62-quality_70Xresize_1Xallow_enlarge_0Xw_835Xh_0

Айтиш жоизки, 14-рақам Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг севимли рақами ҳисобланади. 28 ёшли ҳужумчимиз миллий терма жамоада шу рақамда ўйнайди. Клублар миқёсида ҳам легионер сифатида “Ростов”, “Рома” ва “Специя”да 14-рақам остида тўп тепган. Элдор Италия чемпионатида “Женоа”да ва “Каоьяри”да бу рақам бандлиги учун 61-рақамни танлаган.

Манбаларнинг таъкидлашича, “Барселона” мутасаддилари ҳам Жоау Феликснинг танловидан мамнун бўлди. Чунки клуб мутасаддилари Ансу Фати Англия Премьер-лигасида спорт формасини тиклаб олганидан кейин уни ортга қайтаришни режалаштирган.

“Барселона” тарихидан маълумки, бу жамоада 10-рақам остида жуда кўп юлдузлар ҳаракат қилган. Диего Марадона, Гари Линекер, Микаэль Лаудруп, Ромарио, Христо Стоичков, Георге Хаджи, Яри Литманен, Ривалдо, Хуан Рамон Рикьелме, Роналдиньо ва Лионель Месси   шулар жумласидандир.

3

Эслатиб ўтамиз, Жоау Феликс “Бенфика” тарбияланувчиси ҳисобланади. Клублар миқёсидаги фаолиятида жами 239 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига 72 та гол ва 35 та ассист ёздириб қўйган.

2019 йилдан бери Португалия терма жамоасига жалб қилиб келинаётган истеъдодли футболчи ҳозиргача 32 та учрашувда рақиблар дарвозасини олти маротаба ишғол қилди.

Франция клуби футболчимизни жиддий кузатмоқда

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Азизжон
12/09/2023 17:32
Шомуродовни Нима алокаси бор тушунмадим
&
Камбарали дехконов
12/09/2023 23:18
Адашибди шома каби у хам энди урнини йукотади
&
ibroximmm
12/09/2023 22:31
Шомуродов барсага утса кайтариб бераман дебди
&
Бахриддин М.З.
12/09/2023 18:01
Захирада кўпроқ ўтиришни хавас қилган бўлса керакда