"Ювентус" афсонаси: Абрахам яхши ҳужумчи, лекин “Рома”да энг хавфлиси – Шомуродов!

Италия А Сериясининг 21-турида энг кескин ва муросасиз тўқнашувлардан бири “Олимпико” стадионида “Рома” ва “Ювентус” ўртасида бўлиб ўтади. Бу икки клуб азалдан бир бирига ашаддий рақиб ҳисобланади.

Хориж матбуоти бу галги баҳсга доир материалларни тайёрлаш жараёнида машҳур мутахассисларнинг фикр-мулоҳазаларини ҳам ўрганмоқда.  Италия футболини ёритишга ихтисослашган www.calciomercato.com  сайти машҳур эксперт Збегнив Бонекнинг фикрларига қизиқди.

Збигнев Бонек айни пайтда Польша футбел федерацияси президенти ҳисобланади. У ўз даврида энг зўр футболчилардан бўлган. Футбол қироли Пеле Бонекни ўтган асрнинг энг зўр 125 нафар футболчиси рўйхатига киритган.

426363808_0_0_1281_724_1920x0_80_0_0_520b8442adfce862972f317570887fb2

Журналистлар “Рома” ва “Ювентус” ўйини бўйича ундан фикр сўрагани бежиз эмас. Бонек  “Ювентус” ва “Рома”да уч йилдан фаолият кўрсатган ва Италия майдонларида умумий ҳисобда 172 та учрашув ўтказиб,  37 та гол урган, икки марта Скудеттони қўлга киритган.

Збигнев Бонек УЕФА миқёмидаги турнирлар – Европа Чемпионлари кубоги, Кубок эгалари кубоги ва УЕФА Суперкубоги соҳиби, 1982 йилги жаҳон чемпионати совриндори ҳисобланади.

Збигнев Бонек “Рома” ҳақида гапирар экан, Элдор Шомуродовнинг ҳужумчилик маҳоратини Тэмми Абрахамдан устун қўйди.

- Бу баҳсда очиқ футбол кўрамиз ва ўйинда яққол фаворит йўқ. “Рома”да таркиб борасида муаммо борлиги рост, лекин “Ювентус” ҳам ўз ўйинини ҳали йўлга қўйиб улгургани йўқ. Туринликлар ҳаракатида сифат бор, улар ҳар қандай жамоага зарба бериши мумкин, бироқ аввалги қудратини кўрмаяпман.

Бу баҳс Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун энг муҳим тўқнашув бўлиши мумкин. Айниқса, “рома” учун. Агар Жозе Моуриньо шогирдлари Чемпионлар лигасига чиқа олмаса ёки Конференциялар лигасида зафар қучмаса, мавсум “Рома” учун муваффақиятсиз ўтган ҳисобланади.

“Рома”даги Тэмми Абрахам яхши ҳужумчи, лекин мен унга ҳужумчилар учун зарур бўлган “қотиллик инстинкти” етишмайди, деб ҳисоблайман. Менинг назаримда, “Рома”нинг энг хавфли ўйинчиси бошқа, яъни Шомуродов. Агар Элдор Абрахам ўйнаган ўйинларда унинг ўрнига ҳаракат қилганида англиялик ҳужумчидан кўп гол урган бўларди.

Жозе Моуриньо ва Массимилиано Аллегри ҳар иккиси тажрибали ва кучли мураббийлар, бироқ беллашувда майдонда улар ўйнамайди ва гол урмайди.

“Олимпико”даги баҳсда торози палласини босиши мумкин бўлган ўйинчилари Лоренцо Пеллегрини ва Николо Дзаньолодир. Улар “Рома”нинг энг кучли ижрочилари ҳисобланади. Шунингдек, мен Генрих Мхитарян ҳам бошқалардан кўра фойдалироқ, деб биламан.

Янги ўйинчи Эйнсли Мэйтлендд-Найлс майдон марказини ушлаши керак бўлади, - деди Збигнев Бонек.

84980599

Дарҳақиқат, Жозе Моуриньо ёзда ҳужум чизиғига икки футболчи – Элдор Шомуродов ва Тэмми Абрахамни олиб келган бўлса-да, бошланғич таркибда асосан англиялик юлдуз хизматидан фойдаланяпти.

Кўп мутахассислар Шомуродовни Абрахамдан кам санамайди, бироқ “Челси” футболчиси римликларга 40 миллион еврога тушгани ва жамоада энг катта маошни олаётган бу борада ҳал қилувчи ролни ўйнамоқда.

Фактларга эътибор қаратимиз.

Элдор Шомуродов “Рома” сафида А Серия ва Конференциялар лигаси квалификацияси ва гуруҳ баҳсларида жами 24 та ўйинда иштирок этди. Лекин майдонда ҳаракат қилган вақти атиги 883 дақиқага тенг. Бу вақт мобайнида у учта гол ва бешта голли узатмага муаллифлик қилди.

Тэмми Абрахам Римга келганидан бери ҳар икки мусобақада 26 та ўйин ўтказди. Майдонда бўлган вақти 1951 дақиқани ташкил қилмоқда. Бу вақт ичида 13 та гол ва 3 та ассистни амалга оширди.  

“Рома” – “Ювентус” учрашуви бугун Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади.  

“Рома”нинг янги футболчиси роса мақтанчоқ чиқиб қолди!

Моуриньонинг муаммосини Шомуродов ҳал қилиб беради!

“Рома” катта трансферни уддалади ва янги юлдузнинг дебюти аниқ!

“Рома”да яхши янгилик!

“Рома” тез орада катта трансферни эълон қилади

Янги йилнинг биринчи голини Шомуродов уриши керак ёхуд “Милан” – “Рома” баҳсига оид 11 факт

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Odil Kilichov
09/01/2022 20:20
Яхши бўлади деб ўйлайман бугун голи билан жавоб беради Иншааллоҳ