Ана холос! “Рома”да катта йўқотиш!

“Рома”да ўйнаётган Италия футболининг энг иқтидорли вакилларидан бири Николо Дзаньоло Конференциялар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувида ЦСКАга қаршида захирадан ўйинга қўшилиб, бир неча дақиқадан сўнг, жароҳат туфайли майдонни тарк этди.

Маълумотларга қараганда, ўйин вақтида футболчининг ўнг сони мушакларида кучли оғриқ кузатилган.

Дзаньоло энди чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. У кейинги пайтда икки марта оғир жароҳат олди. Жозе Моуриньо яқинда италиялик ҳимоячилар унга қарши қўпол ўйнаётгани ва Николонинг ўзи яна жароҳат олишдан чўчиб қолганини таъкидлаб, шогирдига бошқа чемпионатга кўчиб ўтишни тавсия қилганди.

22 ёшли футболчи яқин орада жамоасига ёрдам бера олмаслиги маълум қилинди. Жароҳат жиддий бўлмаган тақдирда ҳам Николо камида 18 декабрда майдонга қайтиши мумкин. Агар текширувда бирор муаммо аниқланса, у ҳолда универсал футболчи янги йил байрамидан кейин сафга қўшилиши айтилмоқда.

Дзаньоло жорий мавсумда жами 20 та учрашувда қатнашиб, иккита гол ва учта голли пас муаллифи бўлди.

E5B084C5-0A5A-4C00-94A7-602453872D10

Моуриньо кашф қилган ҳужумчи ковидни енгди

Жозе Моуриньонинг кашфиётларидан бири Феликс Афена-Гьян коронавирус юқтириб, бир неча учрашувда жамоасига ёрдам бера олмади.

Маълумотларга қараганда, ёш футболчи тиббиёт ходимлари назоратида маълум муддат даволанган. Унинг охирги топширган тести манфий натижа берди. Мутахассислар уч кундан кейин машғулотларга қўшилишига рухсат бергани айтилмоқда.

 - Ниҳоят, тестим манфий чиқди.  Жамоадош дўстларим билан бирга машғулотларга қўшилишга тайёрман, - деди Афена-Гьян.

who-is-felix-afena-gyan-roma-sensation-unleashed-by-mourinho-970611d

“Рома”нинг ғазнаси бойиди

“Рома” УЕФА таснифидаги учинчи мусобақа – Конференциялар лигасининг гуруҳ баҳсларини биринчи ўринда якунлаб, нимчорак финалга йўлланма олди ва бош соврин учун курашни давом эттирадиган бўлди.

Рим клуби гуруҳ босқичдаги натижалари эвазига мусобақа ташкилотчилари томонидан мукофотланади. Хабар берилишича, “Рома” ғазнасига УЕФА 7,5 миллион евро миқдорида маблағ ўтказиб беради.

Клуб раҳбарияти бу суммани қишки трансферлар вақтида янги ўйинчиларни олиш учун  ишлатишни мўлжалламоқда.

0626e6aaf97c86c6b0c61095d06847f8-quality_70Xresize_1Xallow_enlarge_0Xw_835Xh_0

Гол Майорални қутқара олмайди!

Конференциялар лигаси гуруҳ босқичининг охирги турида майдонга тушган Борха Майораль ЦСКА дарвозасини ишғол қилиб, римликларнинг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.

Манбаларнинг билдирилишича, бу гол испаниялик ҳужумчининг Римда олиб қолиш учун етарли эмас. Бош мураббий Жозе Моуриньо ўтган йили 10 та гол билан клуб тўпурари бўлган ҳужумчини олиб қолмоқчи эмас. Агар португалиялик мутахассисда Майораль билан ҳамкорлик қилиш нияти бўлганида уни ёзда 15 миллион еврога “Реал”дан сотиб оларди, деган маълумот тарқатиляпти.

Майораль қишки трансферлар вақтида Римни тарк этиши кутилмоқда. Истеъдодли ҳужумчига Италия чемпионати вакили “Фиорентина” анчадан бери қизиқиш билдирмоқда.

Шунингдек, Англия премьер-лигасидан “Кристал Пэлас” мутасаддилари ҳужумчига эгалик қилувчи  “Реал”ни Майорални “туманли альбион”га жўнатишга кўндирмоқчи.

1639082849_61b2635bdcb6c (1)

Яхшибоев жамоаси бу борада энг зўри...

Шомуродов ва “Рома”ни жиддий синовлар кутмоқда

Бирорта нашр Шомуродовни асосий таркибга лойиқ кўрмади, Моуриньо эса...

Яхшибоев Чемпионлар лигаси билан хайрлашди, лекин...

Шомуродовнинг ҳисоби бўш...

Ана холос! “Рома” Шомуродовдан камроқ югуришни талаб қиляпти!

“Рома”ни қутқаролмаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Шомуродов “Манчестер Юнайтед” футболчиси билан бирга ўйнайди

Моуриньо эшитяпсанми, бу футболчи Римга бормайди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sattorov Xayriddin
11/12/2021 18:00
Nima eldor ketarkamni romadan yoki yoqmi kim ketararkan kimni yoqotayapti burilar aaaaaa