Кўп гол урган легионеримизнинг нархи ошди

Трансферларга ихтисослашган Transfermarkt портали Қозоғистон премьер-лигаси футболчиларининг янгиланган трансфер нархларини эълон қилди.

Қозоғистон чемпионатида тўп тепган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеевнинг трансфер суммаси 200 минг еврога кўтарилиб, бугунги кунда 1,7 миллион еврони ташкил қилмоқда. Бу Сергеев фаолиятидаги энг юқори кўрсаткич эмас.

photo_2021-11-30_20-53-21

“Пахтакор” футбол клуби тарбияланувчисининг трансфер суммаси 2016 йилда 2 миллион еврога кўтарилган эди.

Таъкидлаш жоизки, Игорь Сергеев Қозоғистон премьер-лигасидаги фаолиятини йил аввалида “Актобе” жамоасида бошлади ва дастлабки турлардан тўпурарлик маҳоратини намойиш қилди. Актобеликлар сафида ҳамюртимиз 18 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига еттита гол ёздириб қўйди.

Кейинчалик “Актобе”да юз берган ўзгаришлар натижасида жамоанинг мақсади ўзгариб, улар юқори ўринлар учун курашдан чиқди.

Ёзги трансферлар вақтида премьер-лига пешқадамларидан ҳисобланган “Тобол” УЕФА Конференция лигаси беллашувлари олдидан таркибини кучайтириш учун ўзбекистонлик легионерни трансфер қилди. Дарҳақиқат, Сергеев Конференциялар лигаси саралашида тўртта ўйинда қатнашиб, иккита тўп киритишга эришди.

Моҳир ҳужумчимиз “Тобол” учун премьер-лигада еттита ўйин ўтказди. Кустанайликлар сафида Игорь тўрт марта тўп киритди. Ҳамюртимиз “Тобол”нинг чемпион бўлишига катта ҳисса қўшди. Жами 11 та гол билан чемпионат тўпурарлари баҳсида учинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, Игорь Сергеев Қозоғистон кубогида жами тўққизта учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини тўрт маротаба ишғол қилган.  

photo_164115

Transfermarkt порталига кўра, Игорь Сергеев чемпион жамоанинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади. Шу билан бирга ҳамюртимиз Қозоғистон премьер-лигасида ўйнаган энг қиммат ўйинчилар рейтингида учинчи ўринни “Қайрат” ҳимоячиси Нурали Алип билан бўлишиб турибди.

Қозоғистон чемпионатининг энг қиммат футболчиси номини “Астана” ярим ҳимоячиси Тигран Барсегян ўзида сақлаб қолди. Унинг трансфер суммаси 2,5 миллион еврога кўтарилди. Иккинчи поғонадан “Қайрат” ярим ҳимоячиси Яцек Гуральский жой олган. Унинг нархи 1,8 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Қозоғистон чемпионатининг энг қиммат ўн нафар футболчиси билан танишинг:

  1. Тигран Барсегян («Астана») — 2,5 млн евро;
  2. Яцек Гуральский («Қайрат») — 1,8 млн евро;

3-4. Игорь Сергеев («Тобол») — 1,7 млн евро;

3-4. Нуралы Алип («Қайрат») — 1,7 млн евро;

5-6. Раде Дугалич («Қайрат») — 1,5 млн евро;

5-6. Хосе Канте («Қайрат») — 1,5 млн евро;

7-8. Дино Миканович («Қайрат») — 1,4 млн евро;

7-8. Абзал Бейсебеков («Астана») — 1,4 млн евро;

9-10. Небойша Косович («Қайрат») — 1,3 млн евро;

9-10. Алекса Аманович («Тобол») — 1,3 млн евро.

Игорь Сергеевнинг “Тобол” билан шартномаси 31 декабрь куни якунланади. Тўпурар ҳужумчимиз аввал тўрт карра Ўзбекистон чемпиони, бронза медаль совриндори, икки карра мамлакат кубоги соҳиби ва чемпионат тўпурари бўлган. Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой ва Бирлашган Араб Амирликларида тўп тепган.

unnamed_1

Игорь Сергеев Ўзбекистон миллий терма жамоасида жами 59 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 17 бор аниқ нишонга олган.

Шомуродов энди “Барселона” тўпурари билан рақобатлашишига тўғри келади!

Ўруновни олиб, буюк футболчига айлантирамиз!

Европага йўл ёхуд Беларусдаги легионерларимиздан янгилик кутяпмиз...

Шомуродов ёки Абрахам? Моуриньо “Заря”га қарши ҳужумда ким ўйнашини айтди!

Шомуродов “Манчестер Юнайтед” футболчиси билан бирга ўйнайди

Элдор эшитяпсанми, майдонда “яхши бола” бўлиш ярамайди!

“Рома” мухлислари: Шомуродов суперфутбол қандай бўлишини кўрсатди!

Моуриньо эшитяпсанми, бу футболчи Римга бормайди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
30/11/2021 21:58
Бир тийинга киммат уйинчи! Тузукрок чемпионатни уртача жамоаси хам бу уйинчини бу пулга сотиб олмайди.

Минбар

Барча блоглар
×