Моуриньо танқид қилган Шомуродов неча баллга лойиқ кўрилди?

“Рома” УЕФА Конференциялар лигаси гуруҳ босқичининг иккинчи турида Украинанинг “Заря” жамоаси майдонидан 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Кутилганидек, Жозе Моуриньо Элдор Шомуродовга бошланғич таркибдан жой берди ва Тэмми Абрахамни захирада қолдирди.

Элдор Шомуродов ҳарчанд уринмасин яна ўзини кўрсата олмади. Учрашувдан сўнг португалиялик мураббий ўзбек ҳужумчиси ўз имкониятидан паст даражада ўйнаганини таъкидлади.

Италия футболини ёритувчи www.calciomercato.com  сайти Луганскдаги баҳсда майдонга тушган фуболчиларнинг ўйинини баҳолади.

Руй Патрисиу, 6 балл: 

Португалиялик дарвозабон ҳимоячилардан бири Мараш Кумбула билан бир бирини тушуниши жуда қийин бўлди. Бу кўп жиҳатдан албаниялик ҳимоячининг асосий таркиб ўйинчиси эмаслиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Руйга Крис Смоллингни орқага пас бериши ҳам ёқмади. Тажрибали дарвозабон юқоридан оширилган тўпларга чиқишда яхши ўйнади ва бир бор жамоасини голдан қутқарди.

Рожер Ибаньес, 6 балл: “Рома” ўнг қанотида Рик Карсдорп ўйнамаса, рақобат кучаяди. Ибаньес бу жой учун Давиде Сантон ва Брайан Рейнолдсни енгиши керак. Учрашувда у ҳимоядан кўра, ярим ҳимоячи сифатида кўпроқ  ҳаракат қилди.

63768393634881

Крис Смоллинг, 6,5 балл:

Биринчи таймда зўр ўйнади. Ўйиннинг иккинчи ярмида хато қила бошлади. Айниқса, дарвозабонга жуда ноқулай пас оширди. Ҳимоячи бўлишига қарамай, гол уриб, ғалабани мустаҳкамлади.

Мараш Кумбула, 5,5 балл:

Моуриньо эътиборидан четда қолган албаниялик футболчига халқаро учрашувда ўзини кўрсатиш учун имконият берилди. Бироқ, унинг хатоси “Заря” вакилларининг ҳисобни тенглаштиришга сабаб бўлиши мумкин эди. Мезбонлар бундан фойдалана олмади. Иккинчи бўлимда Мараш  сариқ олди, ҳатто унинг ҳаракати пенальтига ҳам сабаб бўлишига бир баҳя қолди.

Риккарди Калафьори, 6,5 балл:

Ярим ҳимоячи бир неча бор хавфли зарбалар йўллади. Фаол ўйнаб, яхши таассурот қолдирди.

Эбрима Дарбо,  6,5 балл:

Бу футболчи Моурино ишончини оқлади. Биринчи голда Стефан Эл-Шааравига аниқ пас оширди. Португалиялик мураббий учрашувдан кейин гамбиялик футболчининг ўйинидан қониққанини айтиб, уни мақтади.

Брайан Кристанте, 6 балл:

“Рома” етакчиларидан бирига айланган италиялик футболчи ғалабага ўз ҳиссасини қўшди. У Крис Смоллингнинг голига ҳаммуаллифлик қилди. Фаол ўйин кўрсатди.

Карлес Перес, 5,5 балл:  

Испаниялик футболчи ҳам “Рома” асосий таркиби учун курашаётган ҳужумчиларан бири ҳисобланади. Бироқ, у Луганскдаги беллашувда бошқалардан устунлигини кўрсата олмади. Бу кетишда асосий таркибга кириши қийин бўлади.

Лоренцо Пеллегрини,  6,5 балл:

Жамоа сардори Тэмми Абрахам ва Николо Дзаньоло билан бирга римликларнинг асосий ҳужум қудратини ташкил қилади. Айниқса, бу учрашувда Абрахам ва Дзаньоло захирадан ўйинга қўшилганидан кейин Пеллегринининг ҳаракатлари ҳам кўзга кўрина бошлади.

Стефан Эл-Шаарави, 6,5 балл:

Стефан бу ўйинда ўзини кўрсата олди ва тезкор гол муаллифи бўлди. Олтинчи дақиқада урилган гол Моуриньо жамоасига устунликни олиб берди.

Элдор Шомуродов, 5,5 балл:

Шомуродовнинг голсиз серияси давом этмоқда. Аввалги ўйинларидан фарқли ўлароқ, бу гал жарговар кайфияти кўринмади. Учрашувдан сўнг, Жозе Моуриньо ҳам ўзбек легионери имкониятидан паст даражада ўйнаганини таъкидлади.

Шомуродовнинг ўрнига майдонга тушган Тэмми Абрахам ярим соат ўйнаганига қарамай,  жамоасининг йирик ғалабасини таъминлаган гол муаллифи бўлди ва энг юқори – 7 баллга лойиқ топилди.

461948

Жозе Моуриньо, 6 балл:

Бу галги рақиб у қадар кучли эмасди. Шу боис, Моуриньо асосий таркибнинг айрим ўйинчиларига дам берди, асосий таркибга даъвогар бўлган бир неча футболчини назоратдан ўтказиб олди.

Ўрунов “қариялар” ичида қолиб кетди

Яхшибоевга Россия грандларидан таклиф бўлиши кутилмоқда

Машҳур дарвозабон Куртуа Яхшибоев ва Тиллга тан берди: Голларнинг ижроси мукаммал эди!

Шомуродов бугун “Рома”га ғалаба келтиришга тайёр, Моуриньо эса бу осон эмаслигини айтди!

Конференциялар лигаси. Моуриньо бугун Абрахам ўрнига Шомуродовни ўйнатмоқчи!

“Реал”ни нокаут қилган қаҳрамонлар – Польша ишонмаган Яхшибоев, Грецияда захирага михланган Атанасиадис ва Россияда сўниб қолган Тилль!

Характери жуда оғир Яхшибоев нега катта пуллардан воз кечган ёхуд уни Шомуродовга тенглаштирса бўладими?

Моуриньога бутсамни отиб юбордим!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
01/10/2021 21:26
Жозе Маур Темми Абраҳам келгач Элдорни заҳирага ўтказиб, унинг шаштини, иштиёқини пасайтирди. Абраҳам келгунича Элдор ҳар ўйинда голлар уриб, ассистлар муаллифи бўлиб турганди. Аблаҳ Жозе маур. Айб мураббийда.
Ulugbek Nevajno
01/10/2021 19:51
Легионерларимиз фаолиятига кизикадиганла буса Uzbekistan Legioners телеграм каналини маслахат бераман, уйинлани силкаларигача жойланади