Шомуродов бугун асосий таркибда ўйнайди!

Бугун “Рома” футболчилари УЕФА Конференциялар лигаси гуруҳ босқичининг учинчи турида Норвегияда “Будё-Глимт” жамоаси меҳмони бўлади.

Римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо учрашувда асосан кам ўйнаётган футболчилар хизматидан фойдаланишга қарор қилгани айтилмоқда. Чунки римликларни якшанба куни А Сериянинг марказий баҳси – мусобақа пешқадами ва ҳали очко йўқотмаган ягона жамоа – “Наполи”га қарши тўқнашув кутиб турибди.

27e7bc43c89b8e77e39826a87d8b5187_1

Португалиялик мутахассис Конференциялар лигасининг сафар ўйинидан кейин олдинда жуда муҳим баҳс турганини инобатга олиб, асосий футболчиларни эҳтиётлаш мақсадида уларнинг аксариятига бугун дам беришга қарор қилган. Қолаверса, ҳар икки турнирдаги ҳолатга кўра, А Серия ўйини “Рома” учун муҳимроқ аҳамият касб этади.

Римликлар Италия чемпионатида тўртинчи поғонада турганига қарамай, саккизта турда кўп очко йўқотди ва агар бу гал ҳам мағлубиятга учраса, мусобақа жадвалидаги кучли учлик вакиллари – “Наполи”, “Милан”, “Интер” орадаги фарқни янада ошириши, таъқиб қилаётганлардан учта жамоа – “Лацио”, “Аталанта” ва “Ювентус” улардан ўзиб кетиши, яна иккитаси – “Болонья” ҳамда “Фиорентина” қувиб етиши мумкин.

Конференциялар лигасида эса “Рома” гуруҳдан чиқишга асосий номзод ва юз фоизлик натижа билан яккапешқадам бўлиб турибди. “С” гуруҳи вакиллари орасида Рим клуби савияси “Будё-Глимт” , ЦСКА София ва “Заря”никидан сезиларли даражада юқори. Умуман олганда эса, Моуриньо шогирдлари бутун турнирнинг энг кучли жамоаларидан бири сифатида бош совринга даъвогар.

Шу боис, Италия матбуоти Жозе Моуриньо Норвегиядаги учрашувда бошланғич таркибда етакчи футболчиларнинг айримлари бирга асосан ўзини кўрсатиш учун имкониятини кутаётган ўйинчиларни ўйнатиши ҳақида ёзмоқда. Машҳур нашрлардан бир нечтаси, хусусан, “IL TEMPO”, “LEGGO”, “IL MESSAGGERO”, “GAZZETTA DELLO SPORT”, “CORRIERE DELLO SPORT”, “IL ROMANISTA” журналистлари бир хил тахминий таркиб танлагани қизиқ бўлди.

Уларнинг ёзишича, Моуриньо дарвозани 33 ёшли дарвозабон Руй Патрисиога топширади. Ҳимоя марказидан Мараш Кумбулла ва Рожер Ибаньес, қанотларда ёшлардан Брайан Рейнолдс ва Риккардо Калафьори ҳаракат қилади.

ОАВ вакиллари тахминига кўра, майдон марказида Амаду Диавара ва Эбрима Дарбо рақиб ҳужумларини кутиб олади. Стефан Эл-Шаарави, Гонсало Вильяр ва Карлес Перес учлиги римликларнинг ҳужумларини ташкил қилишга эътибор қаратади.

Ниҳоят, италиялик журналистлар ва экспертлар фикрига биноан, марказий ҳужумчи вазифасини Элдор Шомуродов бажариши керак.

20081143_0_0_3073_1728_1920x0_80_0_0_65c3147f9292257cfb121a2bb2ea91a9

Ушбу баҳсга Норвегиянинг Будё шаҳридаги “Аспмира” стадиони мезбонлик қилади.

- Бу ерда ўйнаш жуда қийин, лекин мен нолимайман. Норвегияликлар сифатли сунъий қопламали майдонга эга, бу уларнинг мамлакатида қабул қилинган тенденция. Николо Дзаньоло ва Рик Карсдорп “Будё-Глимт”га қарши аниқ ўйнамайди, чунки олдинда “Наполи” билан ўта муҳим учрашув бор ва уларни ўйнатиб, таваккал қилишни истамайман.  Таркиб ўзгартирилади. Биз “Будё-Глимт”ни ўрганиб чиқдик. Бу кучли ва мустаҳкам яхши жамоа, - деди Жозе Моуриньо.

Маълумотларга қараганда, Норвегия клубига қарши учрашувда Жозе Моуриньо номини тилга олган икки ўйинчидан ташқари Тэмми Абрахам, Лоренцо Пеллегрини, Жанлука Манчини, Генрих Мхитарян, Жордан Верету, Брайан Кристанте, Матиас Вина ҳам бошланғич таркибга киритилмайди.

Айни пайтда Конференциялар лигасининг “С” гуруҳида “Рома” олти очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Тўрт очкога эга “Будё-Глимт” гуруҳдаги асосий рақобатчи ҳисобланади. Украинанинг “Заря” ва Болгариянинг ЦСКА жамоаси ҳисобида биттадан очко бор.

photo_2021-08-20_08-27-55

“Будё-Глимт” ва “Рома” учрашуви Тошкент вақти билан 21:45 да бошланади.

Шомуродовга янада қийин бўлади. Моуриньо Англиядан яна бир юлдуз ҳужумчини олмоқда!

Легионеримиз жамоасига ёрдам беролмайди, устози эса клубни тарк этади!

Шомуродовга янада қийин бўлади. Моуриньо Англиядан яна бир юлдуз ҳужумчини олмоқда!

Моуриньо: Конор МакГрегорга йўқ деёлмадим!

Шомуродов зиммасидаги ишни Пеллегрини бажармоқда!

Европадаги легионерларимиз: Аламли мағлубият, битта гол ва тузалмаган жароҳат!

Ақлинг бўлса, “Рома”га ўт!

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
21/10/2021 22:08
Баттар бўл Жозе Маур Будё Глт 2:0 ҳозирча. Элдорни тушрмади...
&
Бухорий Шариф
21/10/2021 22:01
Шомуродовни яна асосийда туширмади бу Жозе Маур к...т баттар бўл. Бунё Глмтдан 1:0 ет турибди.

Минбар

Барча блоглар