Футбол
Неймар Жаҳон чемпионатидаги илк ўйинни ўтказиб юборади
34 ёшли ҳужумчи ҳозир оёқ мушаклари жароҳатидан тикланмоқда.
Левандовски агенти билан бирга АҚШга йўл олди
Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида маълум қилган.
«Барселона» Флорентино Пересни коррупцияда айблагани учун судга бериш билан қўрқитди
«Барселона» Флорентино Пересни Негрейра иши бўйича туҳмат учун судга беришга тайёрланиб, уни омма олдида узр сўрашга чақирди.
«Тоттенхэм» ҳимоячи билан шартномани узайтириш арафасида
«Тоттенҳэм» Педро Порро билан 2030 йил ўрталаригача мўлжалланган янги тўрт йиллик шартнома тузмоқчи.
«Бавария» Олисе учун янги шартнома тайёрламоқда
«Бавария» Майкл Олисе билан шартномани 2026 йил кузигача узайтириб, маошини икки баравар оширишни режалаштирмоқда.
Инсайдер Модричнинг қачон фаолиятини якунлашини айтди
Лука Модрич 2026 йил жаҳон чемпионати якунлангач катта футболдан кетади ва «Милан» билан шартномасини узайтирмайди.
Влаховични Испания грандлари рад этди
«Ювентус» билан шартнома узайтирмаган Душан Влахович эркин агентга айланиб, янги клуб қидирмоқда.
А Сериясидаги икки клуб Кьезага қизиқмоқда
«Наполи» ва «Комо» «Ливерпул» ҳужумчиси Федерико Кьезани 20 миллион евро эвазига сотиб олиш учун музокара олиб бормоқда.
