Александр Гейнрихдан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа
Ads

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Қозоғистоннинг "Ордабаси" клуби ҳужумчиси Александр Гейнрих фаолияти давомида энг кўп гони қайси жамоаларга урганини биласизми?

Қуйида бу ҳақда маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

5-7. Қувайт - 3 гол

Саша Ўзбекистон терма жамоа либосида Қувайт термасига қарши ўйинларда ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлган. Гейнрих термамиз билан ушбу жамоани 2 марта таслим этганини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.

5-7. Баҳрайн - 3 гол

Баҳрайн термаси билан ўйинларда ҳам Александр 3 та гол урган. Гейнрих Баҳрайнга қарши илк голини Осиё кубоги-2004 чорак финалида жарима зарбасидан киритганини кўпчилик яхши эсласа керак.

5-7. Жанубий Корея - 3 гол

Гейнрих Жанубий Корея билан ўйинларда ҳам 3 та голга муаллифлик қилган. ЖЧ-2006 саралаш босқичида Сеулда илк бора корейсларга гол урган ҳужумчи, Осиё кубоги-2011 да 3-ўрин учун кечган беллашувда жанублкиклар посбонини икки марта ранжитишга муваффақ бўлган.

3-4. "Актобе" - 4 гол

32 ёшли ҳужумчи ушбу мавсумда "Актобе" билан ўйинларда ёрқин нур сочди. У август ойида "Актобе"да бўлиб ўтган ўйинда "хет-трик"ка эришган бўлса, "Ордабаси" майдонидаги ўйинда битта гол урди. Гейнрих мавсумда киритган 10 та голининг 4 тасини айнан ушбу жамоа билан ўйинларда киритди.

3-4. "Окжетпес" - 4 гол

Саша 2012 йили "Актобе" таркибида "Окжетпес" билан ўйинда "дубл"га эришган бўлса, 2015 ва 2016 йиллари "Ордабаси" жамоаси либосида ушбу клубга қарши учрашувларда бир мартадан муваффақиятга эришган.

2. "Иртиш" - 5 гол

Ҳужумчи 2014 йили "Актобе" жамоасида ўйнаётган пайтида "Иртиш"га битта гол урган эди. Ушбу мавсумда эса Саша мазкур клуб билан бўлиб ўтган ҳар икки беллашувда ҳам икки мартадан рақиб псобонини ранжитишга муваффақ бўлган.

1. "Шахтёр" - 6 гол

Гейнрихнинг энг севимли жамоаси "Шахтёр"дир. Бу сиз билган Донецкнинг эмас, Караганданинг клуби ҳисобланади. Саша 2012 йили 1, 2012 йили 4 ва 2014 йили 1 марта "Шахтёр"га гол "совға" қилган. Энг қизиғи у барча голларини "Актобе" жамоаси учун киритган.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Блогдаги бошқа мақолалар

"Водий дербилари" чемпиони қайси жамоа?

Испания чемпионатида энг узоқ "қуруқ" ўйин ўтказган 5 дарвозабон

Олий лигада энг кўп гол урган легионерлар ТОП-12

Александр Гейнрихдан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

"Милан"дан "Интер"га ўтган 8 футболчи

Испания чемпионатида энг кўп "хет-трик"ка эришган 5 футболчи

 Игор Сергеевдан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Роналдунинг ЧЛдаги голсиз cериялари

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (2-қисм)

"Манчестер Юнайтед"дан "Арсенал"га ўтган 6 футболчи

Ғофуров ва Турсуновда гол ёхуд легионерларимиз учун омадли ҳафта

"Милан дербиси"даги энг яхши 5 тўпурар

Мадрид дербисининг 5 тўпурари

Мадрид дербисининг 5 "гвардиячиси"

"Локомотив" - "Металлург" учрашувига оид 20 факт

"Арсенал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган 7 футболчи

"Шўртан" - "Қўқон-1912" учрашувига оид 10 факт

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (1-қисм)

"Олмалиқ" - "Пахтакор" учрашувига оид 10 факт

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (1-ҚИСМ)

"НЕФТЧИ" - "ҚИЗИЛҚУМ" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

РУНИ ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ЖАМОА

"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАШЪАЛ" - "БУХОРО" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "АРСЕНАЛ" ТЎҚНАШУВИДА ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ФУТБОЛЧИ

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (2-ҚИСМ)​​​​​​​