"Аякс" - "Тоттенхэм" ўйинини бошқарувчи ҳакам тайинланди

CHERY AUTO

УЕФА ЕЧЛ ярим финал жавоб учрашуви доирасидан ўрин олган "Аякс" ҳамда "Тоттенхэм" жамоалари ўртасидаги ўйин учун ҳакамлар бригадасини тайинлади. Унга кўра беллашувни германиялик таниқли ҳакам Феликс Брих бошчилигидаги жамоа бошқариб боради. 

Tecno

Брихга қанотларда Марк Борш ва Шефан Лупп ёрдам беришади. VAR вазифасини Бастиан Данкерт ва Марко Фритц бажарса, германиялик бошқа бир рефери Дениз Айтекин заҳира ҳаками бўлиб ишлайди. 

Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги баҳс 8 май куни Амстердамда бўлиб ўтади. Дастлабки учрашувда голландияликлар сафарда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!