"Барселона" Амбарат трансферидан воз кечди. Бунга Месси сабабчи!

"Барселона" Софьян Амрабат билан шартнома имзолаш фикридан воз кечди.
 
Аввалроқ, "Фиорентина" ярим ҳимоячиси жорий трансфер ойнасида "Барселона"нинг устувор мақсади эканлиги ҳақида хабар берилганди. Амрабатнинг ўзи ҳам Каталония клубига ўтиш истагини билдирган эди.
 
"Diario Sport" нашри хабарига кўра, агар Лионель Месси қайтадиган бўлса, "Барселона" Амрабатни идеал ярим ҳимоячи деб ҳисоблаганди. Аммо аргентиналик футболчининг МЛС клубига кетиши, шунингдек, Илкай Гюндоган билан шартнома имзолагани сабабли клуб марокашлик номзодини рад этди.
 
"Барселона" бош мураббийи Хави тўпга эгалик қила оладиган ва ҳимояда ҳам ҳаракат қила оладиган футболчини сотиб олмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!