Ads

"Бавария" жамоасида голландиялик футболчилар муваффақиятли тўп суришган. Биз сизга Мюнхен жамоасида ўйнаган голландиялик легионерлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Ян Воутерс

Воутерс 1991 йили "Аякс"ни "Бавария"га алмаштирди. Ян 3 мавсум мобайнида "Голливид ФК" таркибида Бундеслигада 68 ўйинда 6 та голга муаллифлик қилди. Амстердамда 5 та кубокни боши узра кўтарган ярим ҳимоячи, Мюнхенда бу вазифани атиги бир марта бажарди.

Рой Макаай

2003 йили "Депортиво" таркибида Испания чемпионати тўпурари бўлган Макаайни "Бавария" сотиб олди. У Мюнхен клуби сафида 4 мавсум тўп сурди. Ана шу даврда Рой Бундеслигада ҳар мавсум 16 тадан кам гол урмади. Голландиялик ҳужумчи 2007 йилга қадар "Бавария" либосида 178 учрашувда 102 та гол уриб, 5 та совринни қўлга киритди.

Марк Ван Боммел

Боммел 2006 йили Барселонадан Мюнхенга кўчиб ўтди. Орадан 2 йил ўтгач ярим ҳимоячи жамоа сардорлик боғичини тақди ва 2011 йилгача ушбу вазифани бажарди. Марк "Бавария"даги 5 мавсумида 183 учрашувида 16 та гол уриб, 6 та совринга эга чиқди ва шундан кейин "Милан"га ўтиб кетди.

Арьен Роббен

"Бавария" 2009 йили "Реал"га сиғмай қолган Роббенни ўз сафига қўшиб олди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи шундан буён жамоа учун 232 беллашувда 121 марта ўз номини таблога ёздириб қўйди. Арьен 5 марта Бундеслигада, бир бора Чемпионлар лигасида, умумий ҳисобда эса 15 та мусобақанинг олтин медалларига сазовор бўлди.

 

Фурқат Юсупов тайёрлади

"Милан" - "Ювентус". Ўзаро учрашувларга оид 15 факт

"Бавария"нинг голландиялик легионерлари

"Реал" рекордчилари. Пушкаш ва Роналду. Тўртинчи қисм.

Сардор Рашидов Қатар чемпионатидаги биринчи даврани қандай ўтказди

Олий лига-2016. Мавсумнинг энг қария тўпурарлари ТОП-7

Чемпионлар лигасидаги энг ажойиб кембеклар ТОП-5

Рафиқасидан қўрқадиган футболчилар

Олий лига-2016. Энг ёш сермаҳсул 7 футболчи

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп гол урган 6 футболчи

"Барселона"нинг Ла лигада энг яхши тўпурари бўлганлар ТОП-10

АПЛ. 17-тур. Гранд жамоалар ўйинлари ҳақида

"Манчестер Юнайтед"нинг рекордчи футболчилари

Олий лига-2016. Энг сермаҳсул ҳужум жуфтликлари ТОП-10

Кучли бешлик. Мавсумнинг энг омадсиз 7 жамоаси

Одил Аҳмедовнинг Хитойга кетиши орқага ташланган қадамми?

Шўрпешона Венгер ёхуд "Арсенал"нинг дахшатли қуръалари

"Реал" рекордлар китоби. Учинчи қисм

Ла лигада энг кўп гол урган 7 хорижлик футболчи

Чемпионлар лигаси нимчорак финалида рўй бериши мумкин жуфтликлар ТОП-10

"Реал" рекордлар китоби. Иккинчи қисм

Олий лигада охирги 6 йилдаги хорижлик тўпурарлар

Бразилиялик Роналдодан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Испания чемпионатида дарвозабонларнинг рекордлари

Пойтахт клублари кушандалари ТОП-6

«Эль-класико»ларда кетма-кет ўйинларда гол урганлар ТОП-5

«Эль-Класико» тўпурарлари ТОП-11

«Эль-Класико»лардаги «хет-трик» ва «покер»лар

«Эль-Класико» ўзаро учрашувлар тарихи