Бу Ўзбекистон жаҳон чемпионатига чиқишига ишонаман!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Шаҳбоз Умаров янги мавсумни ҳам Қозоғистон Премьер-лигасида ўтказади. “Ордабаси” сафида чемпион бўлган Шаҳбоз Умаров яқинда Қатаржа бўлган Осиё кубогида иштирок этди.
Шаҳбоз Умаров sportplustv.kz сайтига интервью бериб, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Қатар мезбонлик қилган Осиё кубогидаги иштироки ҳақида гапирди.
Sports.uz сайти ушбу интервьюнинг қизиқарли қисмларини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.
- Осиё кубоги якунланди. Сиз ўйнаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси чорак финалга чиқди. Ўша мусобақа иштирокчиси сифатида мухлисларга Қатардаги муҳит ҳақида гапириб бера оласизми?
- Атмосфера ажойиб эди. Буни сўз билан ифодалаб бера олмайман. Жаҳон чемпионатида ўйнамаган бўлсак-да, мундиал ўйинлари ўтказилган майдонларда тўп тепдик. Ҳам хурсанд, ҳам хафа бўлдик. Спортда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Гуруҳ босқичидан муаммосиз ўтдик. Кейин 1/8 финалда Таиландни енгдик. Чорак финалда мезбонлар билан учрашишимизни билишимиз биланоқ, бу осон ўйин бўлмаслигини англадик. Биринчи бўлимда битта гол ўтказиб юборган бўлсак-да, таслим бўлмадик. Учрашувнинг иккинчи бўлимида ҳисобни тенглаштирганимиздан сўнг, бизда ғалаба қозониш имконияти пайдо бўлди. Пенальтилар сериясида ҳам биз олдинда эдик.
- Пенальтилар сериясида имкониятингиздан фойдаландингиз. Бироқ сиздан кейин нуқтага келган Зафармурод Абдураҳматов дарвозабонни доғда қолдира олмади. Мухлисларни унинг гол ура олмагани эмас, тўпни бир жойда туриб, ҳеч қандай ҳаракатсиз тепгани ғазаблантирди. Зафармуроднинг хатти-ҳаракатига жамоадаги йигитлар қандай муносабатда бўлди?
- Биз буни жуда жиддий қабул қилдик. Ғалаба яқинлашиб қолгандек эди. Афсус айтишдан бошқа илож йўқ. Бироқ, у ёш футболчи. Мухлисларнинг норозилигини тушунаман. Биз унга тасалли бердик. Чунки қўшилиб сўксак, ўзини ейиши мумкин. Аввало, бу хато туфайли Зафармуроднинг ўзига қийин. Энди у бу муваффақиятсизлик билан яшашига тўғри келади. Бу осон эмас. Кўпни кўрган ўйинчилар бу ҳолатни сабр билан енга олади. Ёш ўйинчилар эса, шундай дамларда психологик жиҳатдан ўзини йўқотиб қўйиши мумкин. Шунинг учун ҳам биз биринчи бўлиб, уни қўллаб-қувватладик ва қўллаб-қувватлаймиз.
- Футболда шундай тушунча шаклланган: пенальти – лотерея. Энди ўша лаҳзани бошдан кечирган одам, йирик мусобақа иштирокчиси сифатида айтинг-чи, пенальтилар серияси ростдан ҳам лотереями?
- Йўқ, бу лотерея деган фикрга қўшилмайман. Буни биринчи навбатда тажриба, дейман. Буни кундалик ҳаётда, оддий машғулотларда, чемпионатдаги учрашувларда бемалол бажара олган футболчи қийин дақиқаларда ҳам совуққонлик кўрсата олади. Шунинг учун ўн бир метрлик жарима зарбасини лотерея сифатида қабул қила олмайман. Бу ҳам мусобақа ва биз профессионал спортчилар ҳар қандай ҳолатда ҳам бунга тайёр бўлишимиз керак.
- Сизлар фақат пенальтилар сериясида имкониятни бой берган Қатар терма жамоаси финалда Иорданияни мағлуб этиб, қаторасига иккинчи бор Осиё кубогини қўлга киритди. Финални кўрдингизми?
- Финални томоша қила олмадим. Чунки ўша пайтда биз ўз ўйинимизни ўтказаётгандик. Терма жамоага келсак, улар жуда кучли. Мусобақа соҳиблари ўз мухлислари олдида тиним билмай югурадилар ва ҳеч чарчамайдилар. Иордания ҳам ҳимоясиз жамоа эмас. Лекин мезбонларнинг ғалабасидан ажабланмадим. Яширмайман, финалда улар ўрнига биз ҳам ўйнаган бўлардик, деган фикр мени хафа қилади. Бироқ, ҳамма нарса тугади ва кетди. Ва ҳаёт давом этмоқда.
- Ўзбекистоннинг ўйин услубида маълум тизим ва кучли футболчилар бор. Жамоада етакчи йигитлар етарли. Лекин нега охирги лаҳзада рақиб жамоа ғолиб бўлаверади? Баъзида жаҳон чемпионатига чиқиш арафасида турганингизда омад этишмаяпти. Бу гал ҳам ярим финалга йўл олиш учун яна нимадир етишмадими?
- Билмадим, билмайман. Биз ҳар доим ҳаракатдамиз, машқ қиламиз ва кўп меҳнат қиламиз. Лекин ўша “озгина етмай қолиши”дан чарчай бошладик. Бироқ, биз таслим бўлмаймиз. Жаҳон чемпионати яқинлашмоқда. Насиб қилса, 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма оламиз, деб ўйлайман. Мен бунга ишонаман!
- Қартарда бўлиб ўтган Осиё кубогида мухлислар қўллаб-қувватлашини қай даражада ҳис қилдингиз?
- Мухлислар биринчи кунданоқ биз билан бўлди. Бизни қўллаб-қувватлаган мухлислар орасида қозоқ мамлакати фуқаролари ҳам кўп бўлганидан хурсандмиз. Ғалаба қозонганимизда ҳам, мағлуб бўлганимизда ҳам, ярим финални ўтказиб юборганимизда ҳам, бизни қўллаб-қувватлаганларга катта раҳмат.
Легионеримиз Европа Чемпионлар лигасида порлашни кўзлаяпти
Ўзбек клубига ютқазган футболчи катта ваъда бериб қўйди
Чемпион жамоага қўшилган легионеримизни мақташяпти
Легионеримиз гол урди
Ўзбек ҳужумчисини Премьер-лига клуби ўз сафига қўшиб олди
Ўзбек футболчилари легионерга айланишга тайёр
“Навбаҳор”да ишлаган мураббий Файзуллаевни “Бавария”га ўтказиш йўлини айтди
Европалик агент: “Бавария”нинг Файзуллаевга қизиқиши бежиз эмас...
Осиё кубоги футболчиларимизга янги жамоаларга йўл очди
Файзуллаевдан зўр футболчиларимиз бор!
Файзуллаевнинг Европада ўйнаш имконияти борми?
Фикрлар