ЕЧЛ финалини бошқарадиган ҳакам номи эълон қилинди
Ads

Хабарингиз бор бу йилги Чемпионлар лигаси финалида икки инглиз клуби – “Ливерпуль” ва “Тоттенхэм” ўзаро баҳс олиб боради.

УЕФА расмий сайти тарқатган хабарга кўра ушбу баҳсни словениялик Дамир Скомина бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда Юре Прапротник ва Роберт Вуканлар ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам сифатида эса испаниялик Антонио Матеу Лаос ишлайди.

Шу куни VAR, яъни видеоассистентреферилар сифатида голландиялик Данни Маккели ва Пол ван Букел, шунингдек, германиялик Феликс Цвайер ва Марк Боршлар танланди.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” – “Тоттенхэм” баҳси 1 июнь куни Мадриддаги “Ванда Метрополитано” стадионида бўлиб ўтади.