Футболчиларнинг антиқа жароҳатлари

Футбол  - контактли  спорт тури бўлиб, ўйин давомида қайсидир футболчининг жароҳат олиши  табиий хол. Аммо шундай футболчилар ҳам борки, улар майдон ташқарисида кутилмаганда, жуда ҳам антиқа бўлган жароҳатларни орттириб олишган ва айни  шу сабаб, жамоасининг бир қанча ўйинларини ўтказиб юборишларига тўғри келган.

Халқаро Чемпионлар кубоги турнири ҳақида

“Бока Хуниорс”нинг қимматбаҳо сотувлари

“Севилья”нинг қимматбаҳо сотувлари

Девид Жеймс

Жароҳат сабаби: Телевизор

Англия терма жамоасининг собиқ дарвозабони ўз уйида телевизорни кўриш учун пультни олишга энкайган маҳал унда кўпчилигимизга яхши таниш бўлган бел оғриғи тутиб қолади. Ушбу антиқа жароҳат туфайли Жеймс икки ҳафтани ўтказиб юборишига тўғри келган эди.

>>Ишсиз юрган топ мураббийлар

Даррен Бент

Жароҳат сабаби: Бутерброд

Англия термасининг яна бир собиқ футболчиси Даррен Бент ўз уйида анчагина оғир жароҳатга мубтало бўлган эди. Гап шундаки, Бент бутерброд тайёрлашга киришади. У майонез идишини пичоқ билан очишга қарор қилади. Бент эса бесўнақай ҳаракати туфайли қўлини кесиб олган эди.

>>Терма жамоада соврин юта олмаган 10 юлдуз

Жером Боатенг

Жароҳат сабаби: Маҳсулот солинадиган аравача

“Бавария” жамоаси ҳимоячиси самолётда парвоз қилаётган пайтда кўнгилсиз ҳодисага учрайди. Боатенг самолётда ичимликлар тўла аравачага тиззаси билан тўқнашиб кетади ва жамоасининг келгуси ўйинини ўтказиб юборади.

>>“Реал” академиясидан ҳам кучли футболчилар чиқади

Карло Кудичини

Жароҳат сабаби: Кучукча

“Челси” жамоасининг собиқ дарвозабони Лондондаги боғларнинг бирида ўзининг кучуги билан сайр қилиб юрган эди. Кучукча бир нимани кўриб қолди шекилли, тезда югуриб кетади ва унинг эгаси ҳам ортидан югуришига тўғри келади. Натижада эса, дарвозабон тиззасидан жароҳат олади ва жароҳатини операция қилдиришга тўғри келган эди.

>>“Тиллари бийрон” Пикедан ўзига хос иқтибослар

Эвер Банега

Жароҳат сабаби: Автомобил

Аргентина терма жамоаси ва “Интер” футболчиси “Валенсия” жамоасида тўп суриб юрган маҳаллари автомобилига ёқилғи қуйиш мақсадида АЁҚШга киради. Автомобилининг қўл тормозини тортиб қўйишни унутган футболчи кўнгилсиз ходисага дуч келади. Банеганинг улови эгасини туртиб кетади. Натижада, футболчи катта ва кичик болдирларини синдириб олиши натижасида операция столига ётишга мажбур бўлган эди.

>>Футболдаги абадий дўстлар

Михаэль Рензинг

Жароҳат сабаби: Бутса боғичари

2008 йилда “Бавария”нинг ёш дарвозабони Михаэль Рензинг бутсаларининг бўгичларини боғлаш учун эгилганида, унинг бел қисми мушак пайларини чўзиб олиши натижасида кичик жароҳат олади ва жамоасининг УEФА кубогидаги бир ўйинини ўтказиб юборишига тўғри келади.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!