Футболни соғинган “Ливерпуль” “Блэкберн”ни янчиб ташлади

Чемпионликка яқин турган “Ливерпуль” чемпионат тикланиши олдидан “Блэкберн” билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.

“Энфилд”да ўтган учрашувда Муҳаммад Салоҳ ва Эндрю Робертсон иштирок этмади.  Юрген Клопп ўйинда Неко Уильямс, Ки-Жан Хувер, Лейтон Кларксон каби ёш футболчиларни синовдан ўтказди.

Ливерпулликлар рақиб дарвозасига жавобсиз олтита тўп киритди. Голлар Мане, Кейта, Минамино, Матип, Хувер ва Кларксон ҳисобига ёзилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)