Гранд клуб назарига тушган Ҳусановнинг нархи 100 баравар ошди!

Европада Адуқодир Ҳусанов кўп муҳокама қилинмоқда. Кўпчиликни атиги 100 минг еврога трансфер қилинган ёш ўйинчининг бир йил ичида Европада 23 ёшгача бўлган энг зўрри икки ҳимоячидан бири бўлгани, Франция чемпионатида энг ишончли марказий ҳимоячи сифатида ном қозонгани қизиқтириб қўйди.

“Ланс” ўзбек футболчиси учун Беларуснинг “Энергетик-БГУ” жамоасига тўлаган 100 минг евро Европада айрим ўйинчиларнинг бир ҳафталик маошидан ҳам кам аслида.

Абдуқодир Ҳусанов Европада фақатгина қимматбаҳо трансферлар иш беради, деган тушунчани ўзгартириб юборди. Шу билар бирга легионеримизнинг трансфер суммаси ҳам кескин кўтарила бошлади.

Sports.uz портали Европа ва Франция манбаларининг Абдуқодир Ҳусанов ҳақидаги маълумотларини ўзбекистонлик мухлислар эътиборига ҳавола этади.

Фабьен Шорле, butfootballclub.fr сайти эксперти:

2023 йилнинг ёзида 100 минг евро эвазига Беларуснинг “Энергетик-БГУ” клубидан “Ланс”га ҳали ҳеч ким танимайдиган Абдуқодир Ҳусанов келди. Дебют мавсумида 15 маротаба майдонга тушганига қарамай, ҳар бир учрашувда ўзини кўрсата олди.

Янги мавсум бошида Кевин Дансонинг йўқлигидан унумли фойдаланган ўзбек легионери “Ланс”нинг уч кишилик ҳимоя чизиғида асосий фигурага айланиб олди.

Таниқли инсайдер Муҳаммад Тубаш-Тер Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпиони “Пари Сен-Жермен” назарига тушганини ёзди. Бу орада Transfermarkt портали 20 ёшли футболчининг трансфер нархи 5 миллион еврога кўтарилганини эълон қилди.

Европанинг энг нуфузли нашрларидан L'Équipe ўзбек легионерининг трансфер суммаси унинг “Ланс”га олиб келинган 100 минг евродан 100 баравар ошиб, бугунги кунда Франция трансфер бозорида 10 миллион еврони ташкил қилаётганини ёзмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, Ҳусановнинг “Ланс”даги ишончли ўйинлари ортидан унинг  трансфер суммаси 10 миллион евродан ҳам ўтиши кутиляпти.

Арно Де Канель, le10sport.com сайти эксперти:

Абдуқодир Ҳусанов янги мавсумнинг ҳақиқий кашфиётига айланди ва “Ланс” асосий таркибидаги жойини мустаҳкамлаб олди. 20 ёшли ўзбек ўз позицияда Европанинг энг зўр ўйинчилари қаторида зикр этилмоқда.

Атиги 100 минг евро эвазига олиб келинган бу футболчи тез орада катта трансфер даромади манбасига айланиши шубҳасиз.

Кевин Дансо йўқлигидан унумли фойдаланиб қолган камтаргина Абдуқодир Ҳусанов ўз меҳнатлари билан “Ланс” асосий таркибида ўзига жой очди.

Кўпчиликнинг ёш ўйинчининг ҳар қандай ҳолатда ҳам хотиржам ҳаракат қилиши, яккакурашларда рақибларига имкон бермаслиги, “Ланс”ни катта марраларга етаклашга қодирлиги ҳайратга солмоқда.

Ҳусанов мавсум бошиданоқ бир неча ўйинда Европанинг “топ-5” лигаларидаги энг яхши ёш ҳимоячилардан эканини намойиш қила олди. Бу футболчи ёш бўлишига қарамай, тез орада гранд клублар орасида талаш бўладиган кўринади. Нима бўлишидан қатъий назар, “Ланс” ўзи учун Абдуқодир Ҳусанов ортидан катта муваффақиятни кафолатлаб бўлган.

Чунки нуфузли манбалар бу ўйинчининг нархи бир йил ичида юз баравар ошганини тасдиқламоқда. Футбол экспертларидан Грегори Тилль бу Ҳусановнинг профилини кўрганида ва юқори салоҳиятга эга футболчи 100 минг еврога олинганини билганида ёқа ушлаб, ҳайратга тушган эди.

Энди мавсум охирига қадар Ҳусановнинг трансфер нархи яна сезиларли даражада ошади ва бу “Ланс”нинг фойдасига ишлайди.

 

Бу иш амалга ошса, Файзуллаевнинг нархи кўтарилиб кетади!

Ҳусанов гранд клублар “ўлжаси”га айланяпти!

Ҳусанов “Ланс”ни “тупик”ка тиқиб қўйди!

Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига чиқиши “кафолатланди”

Ҳусановда ўзгариш бўлиши кутиляпти

Ўзбекистон ҳимоясини мустаҳкам ушлаб турган Ҳусановнинг ўйини Европада қандай баҳоланяпти?

Нархи 5 миллион еврога етган Ҳусанов қачон гранд клубга ўтади?

Россияда Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонишяпти

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!