Ҳусанов айбдор! Абдуқодир “қовун туширди”...
Франция чемпионатида юқори ўринлар учун курашаётган “Ланс” кетма-кет учинчи ўйиндо очко йўқотди.
Бешинчи турда лансликлар “Ренн” меҳмони бўлди. Баҳснинг кульминацион нуқтаси 23-дақиқага тўғри келди ва унинг “қаҳрамони” Абдуқодир Ҳусанов бўлди. Шу пайтгача бўлган учрашувларда жамоаси ҳимоясини мустаҳкам ушлаб келган легионеримиз бу гал “Ланс” дарвоза ишғол қилинишига сабабчи бўлиб қолди.
Пенальтидан урилган голдан кейин “Ланс” бор эътиборини мағлубиятдан қутилиб қолишга қаратди ва ниҳоят, ўйин якунланиши арафасида Мбала Нзола мезбонлар дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига бир очко келтирди.
Франция футболини ёритиб келаётган нуфузли манбалар 20 ёшли марказий ҳимоячимизнинг “Ренн” билан бўлган учрашувдаги ўйинини қуйидагича баҳолади:
Ҳусанов қўпол хатога йўл қўйди. “Ланс” шу пайтга қадар чемпионатда фақат битта тўп ўтказиб юборгани учун “Роажон Парк” аренасидаги ўйинни ҳам ишонч била бошлади. Мезбонлар босимни оширган паллада, “Ланс” ортга чекинди ва бундан хато келиб чиқди.
“Ланс” марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов жарима майдончаси ичида тўпни қайтаришда шошиб қолди ва Баптист Сантамариянинг оёғига тепиб юборди. Бу ҳолат бўйича белгиланган пенальтини Ароно Калимуэндо аниқ бажарди. Қолган дақиқаларда ўзбек легионери анча ўзини босиб ўйнашига тўғри келди.
Абдуқодир Ҳусановнинг омади чопмади. Муҳим ўйинда пенальтига сабабчи бўлиб қолди. Бу ҳолатда нима қилишини билмай қолди. Бу хатосидан кейин тезда ўзига келди ва қолган дақиқаларда жуда яхши ўйин кўрсатди.
Ҳаётда ҳайратланарли воқеалар ҳам бўлиб туради. “Ренн” каби ўйинчилари бирдам жамоага дуч келган “Ланс” учрашувда ғалабага эриша олмади.
Беллашувнинг муҳим нуқтаси биринчи бўлим ўрталарида юз берди. Абдуқодир Ҳусанов дарвоза олдида ўз ҳаракатиларини назорат қила олмади ва тўпни қайтариш чоғида рақиб оёғига тепиб, қоидани бузди.
Боҳ ҳакамнинг нуқтани кўрсатишдан бошқа чораси йўқ эди. Брис Самба Калимуэндо йўллаган зарба йўналишини топишда хато қилди.
Абдуқодир Ҳусанов мавсум бошидан бери бехато ўйнаб келаётган ва мухлису мутахассислар эътиборини қозонган эди. “Ренн”га қарши баҳсда ҳам аслида ишончли ўйнади. У биринчи бўлимнинг ўзида учта яккакурашда рақибларидан устун келди.
Бироқ Абдуқодир бир вазиятда Арно Калимуэндонинг зарбасидан кейин ўз жамоаси дарвозасига тўп киритиб қўйишига бир баҳя қолди. Бундан ташқари, Сантамариядан тўпни олиб қўйишга уринганида рақибнинг оёғига тепиб юборди. Бош ҳакам қўллаган жазо пенальти бўлди.
Бешта учрашувда иккита ғалаба ва учта дуранг қайд этган “Ланс” тўққиз очко тўплаган ҳолда мағлубиятсиз одимини давом эттирмоқда. Энди Уилл Стилл шогирдлари чемпионатдаги кейинги беллашувни 29 сентябрда ўз майдонида “Ницца”га қарши ўтказади.
Шомуродовнинг голи уни қутқара олмади! Даниэле Де Росси ишдан ҳайдалишига жиддий сабаблар бор экан
Фикрлар