Ҳусанов гувоҳлигида Холанд барча замонлар рекордини ўрнатди

  • 1 сентябрь, 09:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг учинчи туридан ўрин олган учрашувда “Манчестер Сити” сафар учрашувида “Брайтон”га 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Tecno

Бироқ бу ўйин “шаҳарликлар”нинг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Холанд хотирасида бир умрга сақланиб қоладиган бўлди.

Англия Премьер-лигасида 100-учрашувини ўтказган 25 ёшли форвард “Брайтон” дарвозасини ишғол қилди. Бу гол Холанд учун Англия чемпионатидаги 88-гол бўлди ва янги рекорд сифатида қайд этилди.

Гап шундаки, Холанд Англия Премьер-лигасидаги дастлабки 100 та учрашувида энг кўп гол урган тўпурарга айланди. Бу тарихий воқеага бошланғич таркибда майдонга тушган Ўзбекстон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам гувоҳ бўлди.

Статистикага ихтисослашган Opta Sports нашри АПЛдаги дастлабки юзта учрашувида энг кўп тўп киритган футболчилар рейтингини эълон қилди.

Эрлинг Холанд – 88 та гол

Алан Ширер – 79 та гол

Рууд ван Нистелрой – 68 та гол

Серхио Агуэро – 64 та гол

Эндрю Коул – 63 та гол

Фернандо Торрес – 63 та гол

Муҳаммад Салоҳ – 63 та гол

Робби Фаулер – 62 та гол

Луис Суарес – 62 та гол

Тьерри Анри – 59 та гол.

Эрлинг Холанднинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2034 йилнинг ёзигача давом этишини инобатга олсак, бу ўйинчи тўпурарлик борасида ҳали жуда кўп рекордларни ўз номига ёздириб қўйиш имкониятига эгалиги ошкор бўлади.

Ўз навбатида, ўзбекистонлик футбол ишқибозларини “Манчестер Сити” мухлисига айлантирган Абдуқодир Ҳусановнинг “шаҳарликлар” билан шартномаси 2029 йилнинг ярмигача тузилган. 21 ёшли марказий ҳимоячимиз ўзининг тезкор, шиддатли, курашувчан ўйини билан Хосеп Гвардиола бошчилигидаги мураббийлар штаби ишончини оқлаб бормоқда.

Ҳусановда айб йўқ! Абдуқодирнинг ўйини қандай баҳоланди?

Шомуродов ва Файзуллаев “Башакшеҳир”даги жиддий ўзгаришларга сабаб бўлмоқда
Ҳусановни охиригача ўйнатмаган Гвардиола аламли мағлубиятдан кейин нима деди?
Ўзбек легионерининг кутилмаган трансферига изоҳ берилди

Ҳусановни Чемпионлар лигасида катта тарихий воқеа кутмоқда

Гвардиола, Ҳусановдан воз кечиб, катта хато қилдинг!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!