Ҳусановни “Реал”га қарши ўйнат! Гвардиолага шундай талаб қўйилди
Англия Премьер-лигасидаги ишларини анча тартиблаб олган “Манчестер Сити” энди Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичидаги аҳволини ҳам яхшилаши талаб этилади.
Қитъа миқёсидаги энг нуфузли мусобақанинг ўтган турида Хосеп Гвардиола танлаган тактика жамоанинг ўз майдонида “Байер”дан мағлубиятга учрашига олиб келди. Биргина мағлубият “шаҳарликлар”ни мусобақа жадвалида тўққизинчи қаторга тушириб қўйди.
“Манчестер Сити” тўғридан тўғри плей-оффга чиқиши учун кучли саккизликка кириши керак. Ўтган йили бу ишни уддалай олмаган манчестерликлар ўтиш ўйинида “Пеал”га тўқнаш келиб, мусобақани эрта тарк этишга мажбур бўлганди.
Гвардиола шогирдлари бу йилги мусобақанинг 6-турида яна “Реал” билан куч синашади. Битта ўйиндан иборат тўқнашув Европа вақти билан 10 декабрь куни бўлади.
“Манчестер Сити”нинг дунё бўйлаб ёйилган фанатлари бош мураббий Хосеп Гвардиоладан Сантьяго Бернабеу” мезбонлик қиладиган учрашувда ўнг қанотда Абдуқодир Ҳусановни ўйнатишни сўраяпти. Гап шундаки, ўтган мавсумда “Реал” майдонига ўзаро баҳсда ўзбек футболчиси рақибнинг энг хавфли ҳужумчиларидан Винисиус Жуниорга умуман ўйин бермаган эди.
Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига “Манчестер Сити” фанатларининг клуб расмий ижтимоий тармоқларида бўлажак ўйин ва Абдуқодир Ҳусанов ҳақида билдираётган фикр-мулоҳазаларини ҳавола этади.
Phâã Qwërçīyzx:
Гвардиола Ҳусановни ўнг қанот ҳимоясида ўйнат!
Lokoli Jnr:
Пеп, илтимос, “Реал”га қарши ўйинни Абдуқодир Ҳусанов билан бошлашингиз керак.
Hon Abraham Lengwe:
“Реал”ни нима қилиб бўлса ҳам, ютишимиз шарт.
Woosman Ceide (“Реал” мухлиси):
“Манчестер Сити”, илтимос, бизга Хаби Алонсони истеъфога чиқаришга ёрдам беринглар. Бўлажак ўйинда бизларни янчиь ташланг. Ўтиб сўраймиз.
KY Marto:
Ҳусанов ҳимояда ўйинни бошлаши керак.
Nasruddeen Yahya Abbie:
“Сельта” бошлаган ишни давом эттириб қўяйлик.
Ik Parry:
Абдуқодир ўйнасин.
Manuel Chared (“Реал” мухлиси):
Манчестерликлар келиб, Хаби Алонсонинг “думини тугинглар”.
Shamsu Abdullahï Musa:
“Манчестер Сити”, илтимос, ўнг қанот ҳимоясида Абдуқодир Ҳусановни ўйнатинглар.
Out Oorh Sharp:
Ҳусанов ўзини кўрсатадиган айни пайт шу ўйин.
Kevin Blxck:
Шахсан ўзим, Ҳусанов Мадридда бошланғич таркибда бўлиши керак, деб ҳисоблайман.
Lutho Marshall:
Ҳусановни Мадридда кутяпмиз!
Ўзбекистон қатнашадиган “ЖЧ-2026”да янгича қоида амал қилади
Ҳусановга йўқ жойдан имконият пайдо бўлди
Ўзбекистон мундиалда қаттиқ жанг қилади, лекин..
Шомуродовнинг сенсацион серияси тўхтади, рақобатчилар жим...
Ҳусанов “ЖЧ-2026”ни бошламай туриб рекорд ўрнатди!
Ўзбекистон улкан ҳурматга лойиқ! Португалия устози Мартинес яна нималар деди?
Шомуродов ва Файзуллаев мураббий истеъфосига “сабабчи” бўлди
Бу хатодан кейин Гвардиола Ҳусановни асосий таркибга қайтариши шарт



Фикрлар