Жаҳон чемпиони: Погба - идеал туҳфа

“Юве” собиқ футболчиси Лука Тони айни пайтда туринликлар бош мураббийи вазифасида ишлаётган Пирло ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди: “Андреани биламан, у ишни ярим ҳимояни тартибга келтиришдан бошлайди. У ҳимоявий ўйин кўрсатиб, қарши ҳужум тактикасида ўйнашни ёқтирмайди. Пирло тўп назоратини қўлга олишни яхши кўради.

Погба унинг учун идеал туҳфа. Улар бирга тўп тепган ва ишонаманки, Поль яна Туринга қайтишга рози бўлади. Бу энг зўр танлов. Пирло йиллар давомида Карло Анчелотти ва Массимилиано Аллегри қўл остида ўйнаган. Аниқки, у барча керакли жиҳатларни ўрганиб олган. Андреа ақлли ва мослашувчан”.

Маълумот учун, Поль Погба 2016 йил айнан “Ювентус” сафидан МЮ таркибига бориб қўшилган эди. Унинг  манчестерликлар билан шартномаси 2021 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!