Кечаги куннинг муҳим хабарлари
Кеча сайтимизда ўзбек ва хориж спортига оид кўплаб хабарлар чоп этилди. Улар орасида сайтимиз кузатувчилари қуйидагиларни кўпроқ мутола қилишди.
Сиз кечаги кунинг муҳим хабарларини ўтказиб юборган бўлсангиз, унда бу сиз учун айни муддао.
• Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик енгилмас боксчи Шоҳжаҳон Эргашевнинг Москвада автохалокатга учрагани ва шифохонада ётгани борасида хабарлар тарқалди. Эргашевнинг маъмури SPORTS.uz сайтига маълум қилишича, Шоҳжаҳон 29 июнь куни туғилган кун тадбирида бўлган ва шундан буён боксчи билан алоқага чиқмаганлигини айтди, автоҳалокат борасида ҳеч нима билмаслигини айтди.
• Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Азизбек Турғунбоев бир неча ой аввал трансфер машмашаси боис 9 июлгача футболдан четлатилган ва унинг "Навбаҳор" ва "Пахтакор" билан имзолаган шартномаси бекор қилинганди. SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, Азизбек Турғунбоев дисквалификация муддати тугаганидан сўнг "Навбаҳор"га қайтмоқчи.
• "Челси" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Жон Оби Микель фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттирадиган бўлди. 32 ёшли нигериялик футболчи "Трабзонспор" клуби билан шартнома имзолади. У янги жамоаси сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган.
• ПФЛ бир неча учрашувлар якунига кўра сариқ карточкалари сони тўрттага етган ва навбатдаги тур ўйинларини ўтказиб юбориши лозим бўлган футболчилар рўйхатини маълум қилди. Унга кўра "Қизилқум"дан 3, "Навбаҳор"дан 2, "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"дан бир нафардан футболчи дисквалификацияга учради.
• Суперлига биринчи давра ўйинлари якунланди. Мавсумнинг ярмидан сўнг клубларимиз нечтадан гол урганликларига эътибор қаратамиз. Унда "Пахтакор" барчадан устунликка эришган бўлса, "Бухоро"да бунинг аксини кўришимиз мумкин.
• Одатда "Навбаҳор"нинг уй ўйинларига чипталарнинг энг арзони 15 минг сўмдан сотиларди. Энди бу гал чиптанинг нархи тушганини кўрдик. Ўзбекистон Лига кубоги “Навбаҳор” – “Машъал” учрашуви чипталарининг нархи 10 минг сўмдан сотилмоқда. Балки бу Суперлига эмас, Лига кубоги бўлгани учун чипталар нархи камайтирилгандир.
• “Челси” клуби ўзининг расмий сайтида 5 нафар футболчининг жамоадан кетганини эълон қилди. Унга кўра дарвозабонлар Роберт Грин ва Эдуарду, ҳимоячи Гари Кэйхилл ва ярим ҳимоячи Кайл Скотт шартнома муддати якунлангани боис жамоадан кетган бўлса, ижара олинган Гонсалу Игуаин яна “Ювентус”га қайтариб юборилди.
• Сўнгги пайтларда мухлислар орасида ва ижтимоий тармоқларда "Навбаҳор" жамоаси аҳил эмаслиги ҳамда маҳаллий ва легионер футболчилар ўртасида бўлиниш бор эканлиги иддао қилинган ушбу хабарлар ҳақиқатга мос эмас, дея хабар қилган Азим Аҳмедов клуб расмий сайтига.
Фикрлар