Клопп "Ливерпуль"дан олдин океан ортига йўл олиши мумкин эди

Германиялик мутахассис Юрген Клоппни 2015 йилда Мексика терма жамоаси бош мураббийлигига таклиф этмоқчи бўлишган экан.

"Мен учинчи томон орқали Клоппнинг Мексика термасини бошқаришга қизиқиши бор-йўқлигини сўрадим, бироқ менга у айни дамда Англия клубларидан бирини бошқариш ниятидалигини айтишди", - дейди мамлакат футбол федерациясининг собиқ амалдори Гильермо Канту.

Клопп 2015 йилда "Ливерпуль" билан шартнома имзолади. Унинг қўли остида мерсисайдликлар Чемпионлар лигаси унвонини қўлга киритишди. Клуб ва мураббий ўртасидаги амалдаги келишув 2024 йил ёзигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!