“Ланс” Ҳусановни қўйиб юборади

ФИФА кунлари якунланиб, турли клублардан ўз мамлакати терма жамоаларига жалб қилинган футболчилар яна чемпионат ўйинларига қайтмоқда.

Франция вице-чемпиони “Ланс” ҳам халқаро майдондаги ўртоқлик ва расмий учрашувларда иштирок этган футболчилари ҳақида маълумот берди.

Бу клуб марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистон U23 терма жамоасига таклиф қилинган эди. Тимур Кападзе шогирдлари Тошкент шаҳри мезбонлик қилган Осиё кубоги саралаш мусобақасининг Е гуруҳидаги ўйинларда қатнашди.

20230909203845_PFL_7324

Франция футболини ёритаётган манбалар Абдуқодир Ҳусановнинг терма жамоадаги иштирокини кузатиб борди ва мухлислар учун муҳим маълумотларни етказди.

- “Ланс”нинг ёш ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов халқаро танаффус вақтида Ўзбекистон U23 терма жамоаси учун ўйнади. Турнир жуда муҳим аҳамиятга эга эди.Чунки жамоа 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги саралаш ўйинларида қатнашди. Вазифа муваффақиятли бажарилди.

Афғонистонга қарши ўтказилган ва ўзбекларнинг 8:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланшан биринчи ўйинда Ҳусанов захирадан майдонга тушди. Ҳимоячи кейинги икки баҳсни бошланғич таркибда бошлади. Унинг жамоаси Гонконгни 10:0, Эронни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

“Ланс” ўйинчиси жамоасининг икки ғалабасига муносиб ҳисса қўшди ва бу беллашувларда терма жамоа дарвозаси дахлсиз қолишида хизмати катта бўлди.

Ўзбекистон саралаш мусобақасида юз фоизлик натижа – 9 очко билан Осиё кубогининг финал босқичига чиқди, - деб ёзди lensois.com журналисти Кристоф Шаад.

20230909205600_PFL_7449

 - 23 ёшгача бўлган футболчилар қатнашадиган Осиё кубогининг финал қисми 2024 йилнинг 15 апрелидан 3 майигача Қатарда ўтказалади. Бироқ бу пайт Франция чемпионати давом этаётган бўлади. Лига 1 баҳслари 18 майгача белгиланган. Ҳусанов Қатардаги турнирда қатнашиб, терма жамоасини Парижда бўладиган Олимпия ўйинларига чиқишига ёрдамлашиши керак. Осиё кубогида кучли учликдан ўрин олган терма жамоаларга олимпия лицензияси берилади, - деб ёзди le11hdf.fr сайти.

Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли Абдуқодир Ҳусанов футбол сир-асрорларини “Бунёдкор”нинг ёшлар жамоасида ўрганган. Профессионал фаолиятини хорижда – Беларусь олий лигаси вакили “Энергетик-БГУ”да бошлади.

2023 йил давомида Абдуқодир Ҳусанов 20 ёшгача бўлган футболчилар иштирокидаги Осиё чемпионатида ғолиб чиқди. Кейин шу терма жамоа билан Аргентинадаги жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатди.

Истеъдодли ёш ҳимоячининг салоҳиятини юқори баҳолаган “Ланс” Абдуқодирни трансфер қилди. Ҳозирча, Ҳусанов Франция чемпионатида дебютини нишонлагани йўқ.

khusanov

“Ланс” миллий чемпионатнинг навбатдаги – 5-тур учрашувини 16 сентябрь куни ўз майдонида “Мец” футболчиларига қарши ўтказади.

“Кальяри”: Шомуродов ортга қайтади!

Ўзбек футболчилари машҳур дарвозабонни бездириб қўйди

Ўзбекистоннинг голлари мексикаликларни қаттиқ хавотирга солиб қўйди

“Барса” юлдузи нега Мессининг эмас, Шомуродовнинг севимли рақамини танлади?

Шомуродовга ёрдам керак!

Ўзбекистон ва Россия тўқнашувида олтита гол бўлди

Шомуродовни уйғотиб қўйинглар...

Италиялик мухлислар Шомуродовни муҳокама қилмоқда: яхши гап ҳам, танқид ҳам етарли!

Ҳусанов жамоаси ҳақида ҳайратланарли факт!

Шомуродов трансфери ўзини оқлайдими?

Фанатлар Шомуродовдан нимани талаб қиляпти?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!