Легионеримиз мардлиги учун тақдирланди!

Беларусь чемпионатида муваффақиятли иштирок этаётган Бобур Абдухолиқов олий лига саккизинчи тур якунларига кўра, мусобақа ташкилотчилари томонидан “Fair Play” соврини билан тақдирланди.

Махсус соврин учун ўзбек легионери яна икки нафар футболчи – “Шахтёр” вакили Виктор Сотников ва “Динамо-Минкс” футболчиси Владислав Ложкин билан рақобатлашди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Сотников ва Ложкин саккизинчи турнинг марказий учрашуви ҳисобланган “Шахтёр” ва “Динамо-Минск” жамоаларининг ўзаро тўқнашувидан кейин юз берган жанжалга қўшилмади ва шу боис “ҳалол ўйин” совринига даъвогарлар қаторига киритилди.

“Энергетик-БГУ” ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов “Минск” жамоасига қарши баҳсда рақиб ҳимоячилари ўз жарима майдончасида унинг футболкасидан тортиб, тўхтатишга уринганига қарамай, йиқилиб, ҳакамдан пенальти сўрашни ўзига эп кўрмади ва бу вазиятда охиргача курашди. Мутасаддилар легионеримиз ўзини мардонавор тутгани учун унинг номини соврин даъвогарлари рўйхатига қўшди.

38538_6297cbfed0e240d56ea27474d0d37384

Мазкур беллашувда “талабалар” рақибни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва голлардан бири ўзбекистонлик ҳужумчи ҳисобга ёзилди.  Ғалабадан сўнг “Энергетик-БГУ” яна иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Улар пешқадам БАТЭни таъқиб қилишда давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, “Fair Play” номинацияси ғолиблари Беларусь футболини ёритиш бўйича етакчи нашр “Прессбол” газетаси расмий сайтида мухлислар овоз берадиган сўровнома натижалари, шунингдек, собиқ футболчилар Сергей Гуренко, Виталий Кутузов, Александр Хацкевич, журналистлар Владислав Татур ва Николай Ивановдан таркиб топган махсус комиссия овозига кўра аниқланади.

Расмий сайтда овоз бериш 19 майда кун охиригача давоми этди. Овоз бериш жараёни натижаларига кўра, сўровномада Бобур Абдухолиқов ғолиб бўлди. Сўровномада қатнашган мухлисларнинг 73,7 фоизи ҳалол ўйинчи сифатида ўзбекистонлик ҳужумчини тан олган.

Кейинги ўринни эгаллаган Владислав Ложкин 15,3 ва Виктор Сотников эса 11 фоиз овоз тўплади.

Эслатиб ўтамиз, Бобур Абдухолиқов Беларусь чемпионати олий лигасининг биринчи тури якуни бўйича ҳам “Fair Play” соврини соҳиби бўлган эди.

“Насаф” тарбияланувчиси ҳисобланган 25 ёшли ҳужумчимизнинг Беларусь чемпионатидаги иккинчи мавсуми жуда сермаҳсул ўтмоқда. Бобур саккизта учрашувда иштирок этиб, тўққизта гол ва учта голли пас муаллифи бўлди.

Айни пайтда Абдухолиқов тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қиляпти. У ўтган йили энг кўп тўп киритган “Шахтёр” ҳужумчиси Дембо Дарбони тўртта голга ортда қолдирмоқда.

Бундан ташқари, гол-пас тизимида энг кўп 11 балл жамғарган ҳамюртимиз чемпионатнинг энг фойдали ўйинчиси ҳисобланади. Бобурнинг голлари “талабалар”га “Витебск”, “Торпедо-БелАЗ”, “Динамо-Брест”, “Нёман” ва “Минск” жамоалари устидан ғалаба келтирди.

38707_4a31d87d29935fb3e00ec23a6eb58637

Беларусь чемпионатининг 9-турида “Энергетик-БГУ” сафарда “Арсенал-Дзержинск” жамоаси билан беллашади. Учрашув 20 май куни Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.

Тўпурар легионеримиз ҳалол ўйин қандай бўлишини кўрсатиб қўйди!

Абрахам: Мен финал учун ўчимни олдим!

Моуриньо: МДҲ томонлардан яна бир ўйинчи олмасак бўлмайди!

"Олимпико"даги сўнгги голни урган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Легионеримиз ўзига Европанинг кучли лигаларига йўл очмоқда!

“Рома”нинг пўстагини қоқамиз!

Легионеримиз: Мураббий мен билан гаплашмай қўйди!

Шомуродов, энди сенга янада қийин бўлади!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!