Тўпурар легионеримиз ҳалол ўйин қандай бўлишини кўрсатиб қўйди!

Беларусь чемпионатида муваффақиятли иштирок этаётган Бобур Абдухолиқов олий лига саккизинчи тур якунларига кўра “Fair Play” совринига даъвогарлар қаторига қўшилди.

20220502165542

Махсус соврин учун ўзбек легионери яна икки нафар футболчи – “Шахтёр” вакили Виктор Сотников ва “Динамо-Минкс” футболчиси Владислав Ложкин билан рақобатлашмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Сотников ва Ложкин саккизинчи турнинг марказий учрашуви ҳисобланган “Шахтёр” ва “Динамо-Минск” жамоаларининг ўзаро тўқнашувидан кейин юз берган можароларда иштирок этмади, жанжалларга аралашмади ва шу боис “ҳалол ўйин” совринига даъвогарлар қаторига қўшилди.

“Энергетик-БГУ” ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов “Минск” жамоасига қарши баҳсда рақиб ҳимоячилари ўз жарима майдончасида унинг футболкасидан тортиб қолганига қарамай, йиқилиб, пенальти сўрашни ўзига эп кўрмади ва бу вазиятда охиргача курашди. Мазкур беллашувда “талабалар” рақибни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва голлардан бири ўзбекистонлик ҳужумчи ҳисобга ёзилди.  Ғалабадан сўнг “Энергетик-БГУ” яна иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Улар пешқадам БАТЭни таъқиб қилишда давом этмоқда.

“Fair Play” номинацияси ғолиблари Беларусь футболини ёритиш бўйича етакчи нашр “Прессбол” газетаси расмий сайтида мухлислар овоз берадиган сўровнома натижалари, шунингдек, собиқ футболчилар Сергей Гуренко, Виталий Кутузов, Александр Хацкевич, журналистлар Владислав Татур ва Николай Ивановдан таркиб топган махсус комиссия овозига кўра аниқланади.

Расмий сайтда овоз бериш 19 майга қадар давом этади. Ҳозирги пайтгача ўтказилган овоз бериш жараёни натижаларига кўра, сўровномада Бобур Абдухолиқов пешқадамлик қилмоқда. Сўровномада қатнашган мухлисларнинг 54 фоизи ҳалол ўйинчи сифатида ўзбекистонлик ҳужумчини тан олган.

Кейинги ўринда турган Владислав Ложкин 28 фоиз, Виктор Сотников эса 18 фоиз овоз олган.

Айни пайтда сўровнома давом этмоқда ва ҳужумчимиз Бобур Абдухолиқовни қўллаб-қувватлаш учун ушбу ЛИНКда линкда овоз беришингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Бобур Абдухолиқов Беларусь чемпионати олий лигасининг биринчи тури якуни бўйича ҳам “Fair Play” соврини соҳиби бўлган эди.

“Насаф” тарбияланувчиси ҳисобланган 25 ёшли ҳужумчимизнинг Беларусь чемпионатидаги иккинчи мавсуми жуда сермаҳсул ўтмоқда. Бобур саккизта учрашувда иштирок этиб, тўққизта гол ва учта голли пас муаллифи бўлди.

Айни пайтда Абдухолиқов тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қиляпти. У ўтган йили энг кўп тўп киритган “Шахтёр” ҳужумчиси Дембо Дарбони тўртта голга ортда қолдирмоқда.

Бундан ташқари, гол-пас тизимида энг кўп 11 балл жамғарган ҳамюртимиз чемпионатнинг энг фойдали ўйинчиси ҳисобланади. Бобурнинг голлари “талабалар”га “Витебск”, “Торпедо-БелАЗ”, “Динамо-Брест”, “Нёман” ва “Минск” жамоалари устидан ғалаба келтирди.

byede103c15b7

“Энергетик-БГУ” сафида Бобур Абдухолиқовдан ташқари ҳимояси Абдулқодир Ҳусанов ва ярим ҳимояси Шоҳруҳбек Абдураҳмонов барча учрашувларда қатнашиб, жамоасининг муваффақиятларига муҳим ҳисса қўшяпти.

Муҳим гол Шомуродовни қутқара олмади. Элдор "Рома"дан кетадиганлар рўйхатида!

“Рома” Шомуродов ўрнига олмоқчи бўлган ҳужумчи рақиб жамоани танлади

Легионеримиз ўзига Европанинг кучли лигаларига йўл очмоқда!

Шомуродов ва Перес ўрнига “Рома” иккита зўр ҳужумчи оляпти!

Моуриньо келишилган ўйинларга кўнмади

“Рома”нинг пўстагини қоқамиз!

Шомуродов, энди сенга янада қийин бўлади!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!