"Ливерпуль" испаниялик футболчисига ишонмоқда

"Ливерпуль" клуби раҳбарияти испаниялик ярим ҳимоячи Педро Чиривельяни таркибда сақлаб қолмоқчи. Бу ҳақда Goal.com хабар тарқатмоқда.

Унга кўра, мерсисайдликлар 22 ёшли футболчига 2025 йилга қадар тузилган янги шартнома таклиф қилади. Айтиш керакки, Чиривельянинг клуб билан амалдаги келишуви 30 июнь куни ўз ниҳоясига етади. Унга ҳозирда "Нант" ва "Рейнжерс" клубларидан таклифлар бор.

Педро Чиривелья жорий мавсум “Ливерпуль” сафида бор йўғи 6 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!