“Ливерпуль” ўзи орзу қилган футболчи учун 80 миллион санайди

 Англия чемпионлигини қўлга киритишга яқин турган “Ливерпуль” ёзда катта харажат қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

Юрген Клопп жамоаси “Валенсия” ярим ҳимоячиси Ферран Торрес учун 80 миллион евро сарфлашга рози бўлди. 20 ёшли испан футболчиси кучли ўйини билан грандлар эътиборига тушган.

Торрес жорий мавсумга 26 та учрашувда тўртта гол муаллифи бўлди ва тўрт маротаба голли пас узатди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)