"Ливерпуль" ўзига Испаниядан зўр ҳимоячи топди

“Реал Сосьедад” клуби ҳимоячиси Диего Льоренте фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда La Razon нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 26 ёшли испаниялик футболчининг хизматларига “Ливерпуль” қизиқиб қолган. Мерсисайдликлар раҳбарияти Льорентени қўлга киритиш учун унинг шартномасида кўрсатилган 45 млн евро товон пулини тўлашга тайёр.

Диего жорий мавсум Ла Лигада 19 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг “Реал Сосьедад” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!