"Ливерпуль" яна биринчи бўлди

Англия премьер-лигаси клублари Британия ҳукумати рухсатидан сўнг аста-секин машғулотларни бошламоқда.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра, бу имкониятдан ҳаммадан биринчи бўлиб “Ливерпуль” фойдаланди ва ўз қароргоҳида шуғулланишни бошлади. Уларнинг ортидан “Тоттенхэм” ҳам машғулотларга киришиши кутилмоқда.

Англия премьер-лигасида эса мавсум 19 июнда тикланиши айтилмоқда.

Ҳозирда Юрген Клопп жамоаси 29-турдан сўнг, 2-ўринда бораётган “Манчестер Сити”ни 25 очкога ортда қолдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!