
“Манчестер Сити” “Челси”га рад жавобини берди
Лондоннинг "Челси" клуби ўз таркибини кучайтиришда давом этади. “Аристократлар” ҳимоя позициясидаги камчиликларни тўлдириш учун "Манчестер Сити" ҳимоячиси Эмерик Ляпортни сотиб олмоқчи, деб хабар беради “Evening Standard” нашри
Бироқ "Манчестер Сити" раҳбарияти "кўклар"нинг таклифини рад жавобини берган ва Эмерик сотилмаслигини билдирган. “Челси” испаниялик футболчи учун қанча таклиф қилгани ошкор қилингани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Лондон клуби раҳбарияти "шаҳарликлар"нинг бошқа бир ҳимоячиси Натан Акени сотиб олиш борасида музокаралар олиб бормоқда.
“Transfermarkt” портали Испания терма жамоаси футболчисини 45 миллион еврога баҳоламоқда.
28 ёшли Ляпорт ўтган мавсум "Манчестер Сити"нинг барча мусобақалар доирасидаги 44 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ёздириб қўйган.
Comments