Мбаппенинг голи тозамиди? Хакам ойдинлик киритди
Франциялик собиқ ҳакам Бруно Деррьен Миллатлар лигаси финалидаги Франция - Италия ўйинида (2:1) Мбаппенинг "қизил фурия" дарвозасига урган голига изоҳ берди.
"2013/2014 йилги мавсумда янги қоидалар кучга кирди. Мбаппенинг голи тоза. Бизга қоидалар ёқмаслиги ва улар футболни ўлдиради, дейишимиз мумкин, бироқ буни ўзгартира олмаймиз.
Мен футболчи тўпни ўзи рақибга етказиб берса, офсайдни ҳисоблаган бўлардим. Кечаги ҳолат умуман бошқача эди. У тўпни тўхтатишга ҳаракат қилди, узатишга эмас", - деди Деррьен "RMC Sport" нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, кеча 22 ёшли француз ўйиннинг 80-дақиқасида гол урди. У ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганига қарамай, тўп испанлар ҳимоячиси Эрик Гарсиядан келгани сабабли гол инобатга олинди.
Фикрлар