Ўзбек футболчиларидан ким мундиалда бир дақиқа ҳам ўйнамади?
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги иштирокини учта учрашув билан якунлади.
Ҳамюртларимиз гуруҳ баҳсларининг учаласида мағлубиятга учради ва мундиални кутилганидан эрта тарк этадиган бўлди.
Италиялик бош мураббий Фабио Каннаваро жаҳон чемпионати қайдномасига киритилган жами 26 нафар футболчининг ҳаммасидан ҳам фойдаланмади.
Статистика экспертлари мураббийлар штаби учта учрашув давомида 23 нафар футболчини майдонга туширганига эътибор қаратди.
Жаҳон чемпионатиган келиб, тарихий мусобақада бир дақиқа ҳам ўйнамасдан қолган футболчилар қаторидан дарвозабон Ботирали Эргашев, ҳимоячи Умар Эшмуродов, шунингдек ярим ҳимоячи Авазбек Ўлмасалиев ўрин олди.
Маълумки, АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилган 2026 йилги жаҳон чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси учун мундиаллар тарихидаги илк иштирок бўлди. Каннаваро шогирдлари "K" гуруҳида учта ўйин ўтказиб, барчасида мағлубиятга учради ва плей-офф босқичига йўл ола олмади.
Гуруҳ босқичида Ўзбекистон Колумбияга 1:3, Португалияга 0:5, ДР Конго жамоасига эса 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Натижада терма жамоа очколарсиз мусобақани тарк этди, тўплар нисбати эса 2:11 кўринишига келди.
Ўзбекистон терма жамоасининг дебют жаҳон чемпионатидаги тарихий голларига Аббосбек Файзуллаев (Колумбияга қарши ўйинда) ва Элдор Шомуродов (Конго дарвозасига) муаллифлик қилди.

Фикрлар