Ўруновга хориждан таклифлар тушди “Спартак” трансферга тайёр, Остон нега қайсарлик қиляпти?
Остон Ўруновга сўнгги икки мавсум давомида бошпана бериб келган келган “Уфа” клуби Россия премьер-лигасини тарк этганидан кейин ўзбекистонлик легионери “Спартак” клубига қайтадиган бўлгани ҳақида кўп хабар чиқди.
Metaratings сайтининг маълум қилишича, легионеримизга Осиёнинг бир неча клубларидан жиддий қизиқиш бўлмоқда.
Манбага кўра, Ўруновга янги иш жойи қидираётган “Спартак” раҳбариятига футболчи бўйича ҳар қандай таклиф маъқул ва клуб 21 ёшли ярим ҳимоячини трансфер қилишга рози.
Бироқ ўйинчининг ўзи ва агентлари таклифларни қабул қилишга шошилмаяпти. Аслида ўтган йили ёзда ҳамюртимизга Венгриянинг энг машҳур клуби “Ференцварош” оғиз солганди, ўшанда ҳам Ўрунов бу чорловни қабул қилмагани учун трансфер барбод бўлган эди.
Агар Ўрунов бошқа клубга ўтишга розилик бермаса, клуб мутасаддилари уни ўринбосарлар таркибига жўнатади. Чунки томонлар ўртасидаги шартномада айнан мана шундай банд борлиги айтилмоқда.
Шунингдек, 2020 йили ёзда Остон Ўруновни “Уфа”дан 1 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига трансфер қилган Москва клуби уни энди арзонроқ нархга қўйиб юборишга тайёр. Трансферларга ихтисослашган Transfermarkt порталида ҳам мавсум якунига кўра, футболчимизнинг нархи арзонлаб, бугунги кунда 700 минг еврони ташкил қилаётгани қайд этилган.
Таъкидлаш жоизки, Остон Ўруновнинг “Спартак”га қайтиши бўйича мутахассислар турли фикрларни билдирмоқда. Улар орасида истеъдодли футболчига “Спартак”да имкон бериш кераклиги таъкидлаганлар ҳам бор.
Хусусан, ўз даврида “Спартак” дарвозасини қўриқлаган машҳур посбон Анзор Кавазашвили Ўруновнинг истеъдодига ижобий баҳо бериб: “Ўрунов мавсумни “Уфа”да ўтказди ва яхши томонларини кўрсата олди. Остон Стукалов жамоасида асосий фигура бўла олди. Шунинг учун ҳам “Спартак”га келсин. Мен унинг қайтишини қўллаб-қувватлайман”, - деди.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида “Пахтакор” мамлакат чемпионлиги ва чемпионат тўпурарлиги қўлга киритганидан кейин “Спартак”да юлдузли даврини ўтказган Вадерий Кечинов ҳам Остонни қўллаб-қувватлади.
- Ўрунов масаласида кўп нарса турли омилларга боғлиқ. Биринчи навбатда, жамоага қайси мутахассис бош мураббий бўлиши муҳим. Бундан ташқари, Ўруновнинг мавсумолди йиғинларида қай ҳолатда бўлиши ҳам аҳамият касб этади. Остон футбол ўйнай олишини ҳаммамиз кўрдик. Унинг техникаси яхши, лекин иш ҳажмини тўғри бажариш бўйича муаммолар йўқ эмас. Шунга қарамай, Ўрунов техника нуқтаи назарида жуда самарадор ўйинчи, - деди Валерий Кечинов.
“Спартак”нинг собиқ икки футболчиси – Юрий Гаврилов ва Игорь Ледяхов эса, клуб ўзбек ярим ҳимоячисидан тезроқ қутилиш кераклигини таъкидлади.
- Ўрунов “Спартак”га қандай ёрдам бериши мумкинлигини билмаймиз. Бу борада раҳбарият қарор қабул қилади. Остоннинг жамоа учун фойдали иш коэффиценти жуда пас. У ҳатто “Уфа”га ҳам керак эмас. Уфаликлар нега унга маош тўлаши керак? Шунинг учун улар футболчини келган жойига қайтариб юборди. Энди нима қилишни “Спартак” ҳал қилсин, - деди Юрий Гаврилов.
- Ўрунов – “Спартак” ўйинчиси ва шунинг учун ҳам унинг масаласини клуб ҳал қилиши талаб этилади. Футболчининг шартномаси бор ва уни бажариш керак. Агар легионер жамоага керак бўлмаса, уни сотиб юборган маъқул.
Шахсан мен Ўруновни “Спартак”нинг асосий таркиби ўйинчиси, деб ҳисобламайман. Жамоадаги бошқа ярим ҳимоячилар ундан кучли. Ўрунов “Уфа”да узоқ вақт ўйнагани йўқ.
“Спартак” юқори савияли клуб ва футболчиларнинг даражаси ҳам шунга яраша бўлиши керак. Ўрунов клубга мос эмас, - деди Игорь Ледяхов.
“Спартак”да порлаган “пахтакорчи” Ўруновга баҳо берди!
“Рома” Мессини тиз чўктирган футболчини олади!
Моуриньо билан уришиб қолдик!
ПСЖ бош мураббийликка Моуриньони олиб келади!
“Барселона” Шомуродовнинг тайёргарлигини синовдан ўтказади
Фикрлар