ПСЖ бош мураббийликка Моуриньони олиб келади!

ПСЖ раҳбарияти аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттинони бош мураббийликдан бўшатиб, ўрнига Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга қодир мураббий олиб келишни режалаштирмоқда.

Париж клуби хўжайинлари франциялик мутахассис Зинедин Зидан билан бир неча маротаба учрашиб, уни ПСЖни қабул қилишга кўндира олмади. “Реал” билан бош мураббий сифатида уч марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан Зидан бир мавсум учун ваъда қилинган 25 миллион евролик маошни ҳам қабул қилмади.

Энди ПСЖ хўжайини жамоани Жозе Моуриньога топширмоқчи. Португалиялик мутахассис якунланган мавсумда Конференциялар лигасида ғолиб чиқиб, УЕФА таснифидаги барча мусобақаларда бош совринни қўлга киритган ягона мураббий сифатида тарихга ўз номини муҳрлаб қўйди.

Моуриньонинг Рим клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ярмигача амал қилади. Унинг олдига “Рома”ни Италия чемпионлиги ва Чемпионлар лигасида мунтазам қатнашадиган жамоага айлантириш вазифаси қўйилган.

Бундан олдин Жозенинг  ўзи келаси мавсумда ҳам Римда қолишини айтганди. Лекин ўшанда ПСЖ варианти йўқ эди. ПСЖнинг катта молиявий қудратга эга хўжайини ўз таклифлари билан Жозе Моуриньони Парижга кўчиб ўтишга кўндириши мумкинлиги айтилмоқда.

099e6402311ea9b95c00fb2d7bd36

Моуриньодан миннатдорман!

“Рома” асосий таркибига шиддат билан кириб борган Никола Залевски ҳақиқий кашфиёт сифатида эътироқ этилмоқда.

Жозе Моуриньо 20 ёшли футболчини чап қанотда ўйнатиб, унга кенг имконият яратиб берди. Польшалик ярим ҳимоячи мавсум ўзи учун омадли ўтганидан хурсандлигини яширмаяпти. Айниқса, “Рома” Конференциялар лигасида зафар қучгани Залевскига унутилмас воқеа бўлди. Чунки бу ёш ўйинчининг профессионал фаолиятидаги биринчи соврини ҳисобланади.

- Мендан нималарни орзу қилишимни сўрашганида халқаро миқёсдаги совринларни, деб жавоб қайтарган бўлардим. Якунланган мавсум ҳақида ўйласам, хаёлимга жуда кўп воқеалар келади. Бунга Моуриньонинг имконият бергани, чап қанотда ўз ўрнимни топганим, финалдаги унитилмас ҳиссиётлар, ўзим дуч келган босим киради. Бундан ташқари, майдондан ташқарида ҳам кўп унутилмас воқеалар содир бўлди, - деди Никола Залевски.

Залевски “Рома” тарбияланувчиси ҳисобланади. Моуриньо уни асосий жамоага қўшди ва айнан португалиялик мураббий унга ишонч билдира бошлади. Никола дебют мавсумида барча турнирларда 24 маротаба майдонга тушиб, жамоадошларига иккита голли пас узатди.

Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ярмигача давом этади. Жозе Моуриньо бошчилигидаги мураббийлар штаби истеъдодли ўйинчига келаси мавсум кўпроқ ўйин амалиёти беришни режалаштирмоқда.

Nicola-Zalewski-Jose-Mourinho_1

Тотти Дибалани “Рома”да кўрмоқчи!

“Рома”нинг энг машҳур ҳужумчиси Франческо Тотти “Ювентус”ни тарк этган Пауло Дибала пойтахтга келишини истаяпти.

Мен Дибала билан кўп нарса ҳақида гаплашдим. Мавзулар орасида унинг “Рома”га трансфери ҳам бор эди. Биз бир биримизни тўғри  тушундик, деб ўйлайман. Лекин Дибала келажаги ҳақида ўзи қарор қабул қилиши керак, - деди Тотти.

Якунланган мавсумда “Ювентус” сафида 36 та учрашувда 15 та гол уриб, олтита ассист қайд этган аргентиналик ҳужумчига “Интер” ҳам даъвогарлик қилмоқда. Бундан ташқари, Дибалага Англия премьер-лигаси жамоаларидан таклиф кўп.

Бироқ, Паулонинг ўзи Италияда қолмоқчи. Шу боис, Дибала тез орада “Интер” ёки “Рома”дан бирини танлаши керак бўлади.

38674

Ана холос! Ўруновни “Спартак”да кутаётганлар бор экан!

“Реал” юлдузи “Рома”ни менсимади

Моуриньо Роналду трансферига қарши, унга Шомуродов керак!

Шомуродов ҳақиқий жангчи, лекин...

Тўпурар легионеримиз кучли жамоага ўтадими?

Легионерларимиз “ёрворди”: Дебют, ассист ва учта гол!

“Спартак” Ўруновни суҳбатга чорлади. Мақсад аниқ!

Легионеримиз: Мураббий мен билан гаплашмай қўйди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!