Ўзбек футболчисига Англиядан эътибор бўлди

Терма жамоалар иштирокидаги қитъа ва жаҳон чемпионатлари футбол скаутлари, мураббийлар, агентлар учун тайёр бозор вазифасини ўтайди. Чунки терма жамоалар бош мураббийлари мусобақага мамлакатнинг энг кучли ўйинчиларини жалб қилган бўлади.

Ана шу маънода, 12 январдан 10 февралгача давом этадиган Осиё кубоги мусобақаси ҳам кўпчилик учун янги номларни кашф этиб бериши керак. Қолаверса, бугунги кунда аксарият мухлису мутахассислар эътибори айнан Осиё қитъасига қаратилгани ҳеч кимга сир эмас.

Англия футболини ёритишга ихтисослашган thefootballfaithful.com сайти эксперти Ҳарри Даймонд инглиз клубларини Қатардаги бўладиган Осиё чемпионатида тўп тепадиган беш нафар футболчига қаратишга чақирди. Нишонда Ўзбекистон миллий терма жамоаси вакили ҳам бор.

uzb_tjk_sports_uz-26

Таъкидлаш жоизки, бу галги Осиё чемпионатида Англия клубларида ўйнаётган жами 19 нафар футболчи ўз мамлакатлари шарафини ҳимоя қилади. Мусобақадан сўнг замонавий футбол ватанига йўл оладиган янги юлдузлар пайдо бўлиши кутилмоқда.

Меҳди Тареми – Эрон

Эрон миллий терма жамоаси 48 йиллик танаффусдан сўнг яна Осиё кубогини қўлга киритишга уриниб кўради. Форслар бунгача 1972 ва 1976 йиллардаги қитъа чемпионатларида бош совринга сазовор бўлган.

31 ёшли Меҳди Таремининг халқаро майдондаги статистикаси жуда яхши кўриниш олган. У терма жамоада 71 та учрашувда 41 та тўп киритган. Тареми 2019 йили Европа футболига кириб келди ва ҳозиргача Португалия чемпионатида тўп тепяпти. У Роналдунинг юртидаги фаолиятини “Руи Аве”да бошлаб, “Порту”да давом эттирмоқда.  Португалияда 171 та ўйинда 86 та гол урган форвардни кучли бешлик чемпионатларидаги бир неча жамоалар ҳозирнинг ўзида ўз сафида кўрмоқчи.

image_25

Али Мабхут – Бирлашган Араб Амирликлари

Али Мабхутнинг номи Европа учун номаълум, лекин Осиёда анча машҳур ҳужумчи.

33 ёшли футболчи миллий терма жамоаси учун 114 та учрашувда рақиблар дарвозасига 84 та тўртта тўп киритган. БАА футболчилари ҳали ҳеч қачон қитъа чемпионатида ғолиб чиқмаган, лекин доим кучли таркибга эга бўлгани билан ажралиб туради.

Али Мабхут профессионал футболчилик фаолиятини фақаттгина бир клуб – “Ал-Жазира”да ўтказяпти. Бу жамоада тажрибали ҳужумчи ўз ҳисобига 256 та гол гол ёздириб қўйган.

1622757040_ali

Абдуқодир Ҳусанов – Ўзбекистон

Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсум Франция чемпионатида майдонга тушган биринчи ўзбек футболчиси сифатида футбол тарихига киритилди.

Ўтган ёз 19 ёшли ҳимоячи Беларуснинг “Энергетик-БГУ” жамоасидан Франция чемпионати вице-чемпиони “Ланс” сафига қўшилди.  

Ҳусанов Франция чемпионатида олтита ва Европа Чемпионлар лигасида иккита учрашувда майдонга тушди.

Марказий ҳимоячи июнь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоасидан таклиф олди ва ҳозиргача етти марта майдонга туширилди. Бунгача Ҳусанов 20 ёшгача бўлган футболчилар иштирокидаги Осиё чемпионатида ғолиб чиққан ва Аргентинада ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам юқори савияда ўйнаган эди.

Абдуқодир Осиё чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Европанинг кучли бешлик чемпионатларида ўйнайдиган ягона футболчиси ҳисобланади. Италиянинг “Кальяри” жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов эса, жароҳати туфайли қитъанинг энг нуфузли мусобақасида терма жамоага ёрдам бера олмайди.

photo_2024-01-03_20-14-31

Ко Итакура – ​​Япония

Япония Осиё кубогига асосий даъвогар ҳисобланади. Бу мамлакат терма жамоасида Европанинг “топ-5” лигаларида ўйнайдиган бир неча ўйинчи бор.

“Брайтон” вингери Каору Митома, “Реала Сосьедад” юлдузи Такефуса Кубо энг ёрқин ҳужумкор футболчилардан. Уларга “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Ватару Эндо сардорлик қилади.

Келажаги порлоқ бўлиши кутилаётган яна бир футболчи Ко Итакурадир. “Боруссия Мёнхенгладбах” ҳимоячини “Ливерпуль” ва “Тоттенхэм” вакиллари жиддий тарзда кузатиб бормяпти.

Англия клубларига 26 ёшли ўйинчининг тўпни назорат қилиш, аниқ пас ошириш, мустаҳкам ҳимояланиш қобилияти ва бир неча поцизияда ўйнай оладиган универсаллиги ёқаётгани айтилмоқда.

HMlmo4oy49Q

Ли Кан Ин – Жанубий Корея

Сон Хён Мин Жанубий Кореянинг асосий юлдузи, “Бавария” ҳимоячиси Ким Мин Чже мамлакатнинг 2023 йилдаги энг зўр ўйинчиси ҳисобланади.

Япония терма жамоаси етакчилари қаторига қўшилишга ҳаракат қилаётган яна бир ўйинчи Ли Кан Индир.

Ли ўтган ёзда “Пари Сен-Жермен” жамоасига қўшилди. 22 ёшли футболчи Париж клубида ўз ўрнига эга. Кореялик ярим ҳимоячи 3 январь куни Франция Суперкубоги учун бўлган баҳсда “Тулуза” дарвозасини ишғол қилиб, ғалабага катта ҳисса қўшди ва ПСЖдаги илк соврини қўлга киритди.

Экспертлар унинг ўрта чизиқда креатив ўйин намойиш қилиши, ҳужумчиларга қулай тўп ошириб бериши каби устунликларини эътироф этмоқда.

trener-pszh-luis-enrike-li-kan-in-otlichnoe-podpisanie-dlya-kluba_16990907951480293640

Жанубий Корея дастлабки икки Осиё чемпионатидан бери ҳали қитъа чемпиони бўлмади. Терма жамоа тарихидаги икки ютуқ 1956 ва 1960 йилларга тўғри келади. Бу гал кореяликлар катта бўшлиқни тўлдириш учун курашади.

“Қуруқ серия” Шомуродовга қимматга тушиши мумкин...

Ҳусанов ва яна тўрт футболчи: “Ланс” кетганлар ҳақида маълумот берди!

“Барса”да Ямаль, бизда Файзуллаев!

Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги рақиби Сурия Россиядан Файзуллаевни яхши биладиган футболчини чақирди!

Ниҳоят, Файзуллаев мухлислар ва мутахассисларга мурожаат йўллади

Шомуродов йўқ, Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги энг хавфли футболчиси ким?

Файзуллаев энг муҳим воқеани айтди

Файзуллаев рақиб устига қўрқмай бостириб борадиган футболчи!

Файзуллаев бўлмаганида аҳвол яна ҳам оғирлашарди!

Файзуллаевнинг ҳақиқий маҳоратини баҳорда кўрасизлар!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abbos Boltayev
07/01/2024 21:03
Admin Li Kan In Janubiy Koreyalik. Eʼtiborli boʻling.
&
Football's
07/01/2024 22:30
Janubiy koreya deb yozilganku?
&
Alsher
10/01/2024 12:48
Mayli liganerlar kòpaysin yevropada òynash oson mas
Pardayev Shavkat
08/01/2024 00:20
"Япония терма жамоаси етакчилари қаторига қўшилишга ҳаракат қилаётган яна бир ўйинчи Ли Кан Индир". У Японми?
Дилшод Xaмзаев
07/01/2024 20:54
Этироф қилаверадида барибир олмайдику.проста газетага бир мақола керак бўлганда.фаластин бн ўртоқлик нима бўлди.на интернетда на твда жавоб бор.шимолий кореядан ўтиб кетдику
Эргашев Файзулло
07/01/2024 20:12
Бу хам узока бормайди Энг арзон трансфер 100 Минг эвро