Ана холос! Ўруновни “Спартак”да кутаётганлар бор экан!

Россия премьер-лигасини тарк этган “Уфа” расман Остон Ўрунов билан хайрлашганини маълум қилди.

Бошқирдистонликлар жамоа премьер-лигани тарк этгани учун “Спартак”дан ўзбек футболчисининг трансфер ҳуқуқини сотиб олмасликка қарор қилди. Чунки профессионал мақомини йўқоишга яқин турган клуб Ўрунов учун бир миллион евро тўлай олмайди.

- Остон Ўруновга ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирамиз ва кейинги профессионал фаолиятида омад тилаймиз, - деб баёнот берди “Уфа” клуби.

urunov-blizok-k-perehodu-iz-

21 ёшли футболчимиз уфаликлар жамоасида 17 та учрашув ўтказди. Мавсумнинг биринчи қисмида Остон жароҳатлар туфайли ўзини кўрсата олмади. Бироқ чемпионат охирига бориб, жамоасининг етакчи ўйинчиларидан бирига айланди.

Остон Ўрунов ўзининг трансфер ҳуқуқига эга қилувчи “Спартак” жамоасига қайтадиган бўлди. Легионеримизнинг Москва клубига қайтишига мутахассислар турлича фикр билдирмоқда.

“Спартак”нинг собиқ футболчиси Юрий Гаврилов клуб ўзбек ярим ҳимоячисидан тезроқ қутилиш кераклигини таъкидлади.

- Ўрунов “Спартак”га қандай ёрдам бериши мумкинлигини билмаймиз. Бу борада раҳбарият қарор қабул қилади. Остоннинг жамоа учун фойдали иш коэффиценти жуда пас. У ҳатто “Уфа”га ҳам керак эмас. Уфаликлар нега унга маош тўлаши керак? Шунинг учун улар футболчини келган жойига қайтариб юборди. Энди нима қилишни “Спартак” ҳал қилсин, - деди Юрий Гаврилов.

“Спартак”нинг собиқ дарвозабони Анзор Кавазашвили Ўруновнинг истеъдодига ижобий баҳо берди ва жамоага қайтишини олқишлади.

- Ўрунов мавсумни “Уфа”да ўтказди ва яхши томонларини кўрсата олди. Остон Стукалов жамоасида асосий фигура бўла олди.  Шунинг учун ҳам “Спартак”га келсин. Мун унинг қайтишини қўллаб-қувватлайман. Агар у ҳозирги бош мураббий Ваноли тўғри келмаса, уни бошқа клубга ижарага бериш ёки сотиб юбориш ҳам мумкин, - деди машҳур дарвозабон.

Остон Ўрунов мавсумни барқарор ўтказа олмагани учун трансфер суммаси пастлаб кетди. Чемпионат охиригача бир миллион еврога баҳоланган ҳамюртимизнинг 2 июнь куни янгиланган рейтингдаги суммаси 700 минг еврога тенглашди.

21 ёшли футболчимизнинг “Спартак” билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнигача имзоланган. Айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзодлигини қайтариб олган футболчимиз тез орада “Спартак” жамоасига қайтарилади.

4c16ba9403bb537f4321f0ec30ec164e5e38b4f3-xl

Россияга қўлланилаётган санкциялар туфайли “Спартак”га эгалик қилувчи Леонид Федуннинг молиявий аҳволи ёмонлашгани айтилмоқда. Шу сабаб, “Спартак”нинг Миллий футбол лигасида иштирок этаётган иккинчи жамоаси фаолиятини тўхтатган. Бундан ташқари, клуб барча легионерларни сотиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиқарилмоқда.

“Реал” юлдузи “Рома”ни менсимади

Моуриньо Роналду трансферига қарши, унга Шомуродов керак!

Шомуродов ҳақиқий жангчи, лекин...

Тўпурар легионеримиз кучли жамоага ўтадими?

Легионерларимиз “ёрворди”: Дебют, ассист ва учта гол!

“Спартак” Ўруновни суҳбатга чорлади. Мақсад аниқ!

Легионеримиз: Мураббий мен билан гаплашмай қўйди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!